Баданин Николай Василевич (1895– 1965) – гелминтолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1956), ветеринария фанлари доктори (1940). Ленинград ветеринария институтини тугатган (1928). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги институтларида паразитология кафедраси мудири (1939–1960). Чўчқа солитёри қўзғатадиган ҳамда бузоқларда учрайдиган касалликларни даволаш ва олдини олиш устида илмий иш олиб борган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил