Николай Андреевич Баранов (русча: Николай Андреевич Баранов; 1893-йил 12-ноябр - 1945-йил 18-июн) — Биринчи жаҳон уруши, Россияда фуқаролар уруши, Совет-Полша уруши ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (26.10.1943).

Николай Баранов
Файл:Николай Баранов.жпг
Асл исми русча: Николай Андреевич Баранов
Таваллуди 12-ноябр 1893-йил
Москва, Россия империяси
Вафоти 18-июн 1945-йил(1945-06-18)
(51 ёшда)
Лвов, Украина ССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари пиёда аскарлар
Хизматдаги йиллари 1914-1917, 1919-1924, 1941-1945-йиллар
Унвони polkovnik
Жанг/уруш Биринчи жаҳон уруши
Россияда фуқаролар уруши
Совет-Полша уруши
Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари
||
||

Ҳаёти

1893-йил 12-ноябрда Москвада хизматчилар оиласида туғилган. 1913-йилда дастлаб Москва ғазначилик реал мактабини битирган[1].

1913-йилдан Россия императорлик армиясида. 1915-йилда Москвадаги Александр ҳарбий билим юртини тугатган. 25-Туркистон пиёда полкининг таркибида (Ғарбий фронти (Биринчи жаҳон уруши)) Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси, штабс-капитан. 1917-йил ёзидан у хизматдан Москвага қайтди. 1917-йил кузидан бошлаб, у Петровский қишлоқ хўжалиги академиясида (ҳозирги Москвадаги Тимирязев қишлоқ хўжалиги академияси) таҳсил олди[2].

1919-йил мартдан Қизил Армияда, Россияда фуқаролар уруши иштирокчиси. Николай Баранов Жанубий фронтда генерал Антон Деникин қўшинларига қарши жангларда қатнашган. 1920-йил май ойидан — 12-пиёда дивизиясида бригада штаб бошлиғи. У Совет-Полша урушида ва Украинадаги Петлюра қўшинларига қарши жангларда қатнашган. 1922-1924 йилларда 1-алоҳида Туркистон отлиқ бригадаси штаб бошлиғи. 1924-йил августдан захирада[3].

Николай Баранов Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида яшаган. Қоракўл тайёрлаш артелида бухгалтер-ҳисобчи ва Ўзбекистон саноат кенгашининг қурилиш материаллари бўйича муҳандис-маслаҳатчиси бўлган. 1941-йил июл ойида Тошкент шаҳри Куйбишев тумани ҳарбий комиссарлиги томонидан армияга чақирилган.

1941-йил август — октябр ойларида — 9-захира ўқчилар полкининг баталён қўмондони ўринбосари (Ўрта Осиё ҳарбий округи). 1941-йил октябрда Ўрта Осиёда ташкил этилган 793-ўқчилар полкининг штаб бошлиғи этиб тайинланди. 1943-йил март ойидан 793-ўқчилар полкининг штаб бошлиғи (Воронеж фронти) сифатида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1943-йил август ойидан 213-ўқчилар дивизияси (Степной ва 2-Украина фронтлари) штаб тезкор бўлинмаси бошлиғи. Днепрни кечиб ўтишда жонбозлик кўрсатди. 1943-йил 27-сентябрга ўтар кечаси, дивизия штаби тезкор гуруҳи бошлиғи сифатида Днепрдан ўтди ва полкларнинг Днепровокаменка қишлоғи (Верхеднепровский тумани, Днепропетровск вилояти) яқинидаги ўнг қирғоқда плацдарм яратиши, кенгайтириши ва ушлаб туриши бўйича ҳаракатларига бошчилик қилди[4].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1943-йил 26-октябрдаги фармони билан „Қисм ва бирлашмаларни моҳирлик билан бошқарганлиги ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, маёр Николай Баранов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

1945-йил 18-июнда вафот этди. Николай Баранов Лвовдаги (Украина ССР) Личаковский қабристонига дафн этилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Джураэв Т. Д. Верниэ сини Родини. — Ташкент, 1964. — С. 43.
  2. ↑ wар-ҳероэс.уз. „БАРАНОВ НИКОЛАЙ АНДРЕЕВИCҲ“.
  3. ↑ Герои Советского Союза — узбекистанцы. (ру) Березняк Н.Г.: . Ташкент: Узбекистан. 
  4. ↑ wарҳероэс.ру. „Барановн Николай Андреевич“.
  5. ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.