Nikolay Bogdanov
Николай Дмитриевич Богданов (1920.27.4, Днепропетровск вилояти Любимовка қишлоғи — 1945.31.1, Лвов) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Тошкентда чизмачи бўлиб ишлаган. 1941-йил июлдан фронтда. 34-гвардиячи артиллерия полкида дивизион командир бўлган. Богданов 1943-йил 12—14-сентабрдаги жангларда ўз артиллерияси билан ўқчи қисмлари томонидан душманнинг Комаровка ва Евлашовка қишлоқларидаги таянч пунктларини эгаллашларида ёрдам берган. 1943-йил 16-октабрда Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган[1].
| Николай Богданов | |
|---|---|
| Таваллуди |
27-Апрел 1920-йил Днепропетровск вилояти |
| Вафоти |
31-Январ 1945-йил Лвов |
| Хизматдаги йиллари | 1938 — 1945 |
| Унвони | Подполковник |
| Ҳарбий қисм | 34-гвардиячи артиллерия полкида дивизион |
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари | Совет Иттифоқи Қаҳрамони ва медаллар |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |