Николай Иванович Буҳарин (1888-1938) – сиёсий арбоб, академик (1928). Россиядаги 1905–07 ва 1917-йилги (октабр) инқилоблар иштирокчиси. 1917–18 йилларда „сўл коммунистлар“ етакчиси. 1918–29 йилларда „Правда“, 1934—37-йилларда „Известия“ газеталари муҳаррири. 1917–34-йилларда партия МК аъзоси (1934–37-йилларда аъзоликка номзод). 1924—29-йилларда МК Сиёсий бюроси аъзоси. 20-йиллар охирида қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш ва индустриялашни ўтказишда фавқулодда чоралар қўлланилишига қарши чиқди, бу эса „ВКП(б)да ўнг оғмачилик“ деб эълон қилинди. Буҳарин фалсафа ва сиёсий иқтисод фанлари буйича асарлар муаллифи. 1938-йил март ойида советларга қарши „ўнг троцкийчи блок“ деб аталган иш буйича қатағон қилинган, улимидан кейин оқланган (1988)[1].

Манбалар

  1. ↑ "Буҳарин Николай Иванович" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил