Николай Константинович Гасунаев (1933-йил 12-октабр, Хива – 2022-йил 27-сентябр) – совет, ўзбек ва рус фантастик ёзувчиси, шоир, таржимон, журналист ва адабиёцҳунос.

Николай Константинович Гасунаев
Таваллуди 12-октябр 1933-йил
Вафоти 27-сентябр 2022-йил(2022-09-27)
(88 ёшда)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Rossiya bayrogʻi Россия
Касби фантастик ёзувчиси, шоир, таржимон, журналист, адабиёцҳунос
Фаолият йиллари 1959-2022
Мукофотлари Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи

Таржимаи ҳоли

Николай Гасунаев 1933-йилда Хивада ўқитувчи оиласида дунёга келади, кейинчалик унинг оиласи Урганчга кўчиб ўтган. Николай Гасунаев мактабни тугатгач, Тошкент чет тиллар педагогика институтида таҳсил олди. Университетни битиргач, Хоразм вилояти қишлоқ мактабларида ўқитувчи, педагогика институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шундан кейин Николай Гасунаев вилоят газетасида, вилоят телевидениесида журналист, сўнгра Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири ўринбосари бўлиб ишлаган. Бир муддат Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси аъзоси ҳам бўлган. ХХ асрнинг 80-йилларида Николай Гасунаев ёш ёзувчи-фантастчиларнинг Бутуниттифоқ уюшмасининг Тошкентдаги „Дурмен-88“ ва Днепропетровскдаги „Борисфен-88“ семинарлари ташкилотчиларидан бири эди. 1990-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби. 1995-йилда нафақага чиққач, Николай Гасунаев Москва вилоятига кўчиб ўтди[1]. 2022-йил 27-сентябрда вафот этди[2].

Ижодий фаолияяти

Николай Гасунаев ижодий фаолиятини 1959-йилда Хива ҳақидаги шеърларини нашр этишдан бошлаган. Адиб асар ёзишни ХХ асрнинг 60-йилларида „Айбўғир“ қиссаси билан бошлаган. Унинг ижодини айни гуллаган маҳали „Ўқилмаган мактуб“ детектив ҳикояси элементларини ўз ичига олган ва „Тўрт кишилик хонада кулранг мушук“ номи билан чиққан ҳикояси сабаб бўлди. Кейинчалик адиб яна бир нечта фантастик ҳикоялар ёзди[3].

Унинг энг машҳур асари „Юлдузли сайёҳ“ илмий-фантастик романи бўлиб, унда ХХИИ -асрда яшовчи аскар ҳарбий хизматни ўташни истамаганлиги сабабли вақт машинаси ёрдамида ХИХ-асрнинг иккинчи ярмида Хива хонлиги даврига тушиб қолади. Қаҳрамон турли даврларда узоқ сафар қилгач, у ерда адолацизликка қарши курашиш учун аввалги ҳолатга қайтишга қарор қилади[4].

Бундан ташқари, ёзувчи адабиёцҳунос, фантастик асарлар антологияларини тузувчи, таржимон сифатида ҳам танилган. У ўзбек ёзувчи ва шоирларнинг қатор шеър, асарларини таржима қилган. Хусусан, фантаст ёзувчи Ҳожиакбар Шайхов асарларини ўзбек тилидан рус тилига таржима қилган. Гасунаев шунингдек, уч тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган „Хива“ ҳужжатли нашри муаллифи ҳамдир.

Асарлари

Роман

  • 1984-йил – Юлдузли сайёҳ
  • 1993-йил – Чўл йўлидаги учта ҳовли (парча)

Эртак

  • 1978-йил – Тўрт кишилик хонада кулранг мушук
  • 1980-йил – Фортепиано ва оркестр учун консерт
  • 1981-йил – Олмани ташламанг
  • 1982-йил – Узоқдаги момақалдироқ акс-садоси (филм ҳикояси)
  • 1988-йил – Қопқон
  • 1988-йил – Ўзга сайёраликлар
  • 1988-йил – „Умид“ экспресси

Достон ва шеърий тўпламлар

  • 1967-йил – Жанубий куз (достон)
  • 1972-йил – Алвон булутлар
  • 1972-йил – Ҳақиқат
  • 1974-йил – Дев-қал’а
  • 1979-йил – Болалик шаҳри

Ҳужжатли филмлар

  • 1981-йил – Хива
  • 2000-йил – Географ ва саёҳатчилар: Қисқача биографик луғат

Эссе

  • 1992-йил – Оқ элк, чизиқли туя ёки Севги декларацияси

Манбалар

  1. ↑ Биография – Лаборатория фантастики
  2. ↑ Страница (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-01-26 санасида архивланган) на сайте Экстелопедия
  3. ↑ Салаэв, К. Б. Н. К. Гацунаэв-хорезмиэц / К. Б. Салаэв. – Текст : непосредственний // Молодой учений. – 2016. – № 12 (116). – С. 1028—1030.
  4. ↑ ОБ АВТОРЕ : Николай Гацунаэв[сайт ишламайди]