Николай Федорович Гаврилов (1958-йил 14-сентябрда, Янгличи қишлоғи, Чуваш Автоном Совет Социалистик Республикаси) совет ва рус авиатори, генерал-лейтенант (2007), Россия Федерацияси Қаҳрамони (2002)[1]. „Утаир“ авиокомпанияси минтақавий директори.

НИколай Гаврилов
Таваллуди 14-сентябр 1958-йил
Янгличи, Канаш тумани, Чуваш АССР, РСФCР, СССР
Хизматдаги йиллари 1979 – 2010
Унвони генерал-лейтенант
Мукофотлари

2010-йилгача Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати авиация бошқармаси бошлиғи.

Ҳаёти

1958-йил 14-сентябрда Чуваш Автоном Совет Социалистик Республикаси Канаш тумани Янгличи қишлоғида таваллуд топган[2].

Ҳарбий ҳизмати

1979-йилда Сйзран олий ҳарбий авиация учувчилар мактабини имтиёзли диплом билан тугатган[3].

Николай 1999-йилдан 2010-йилгача Россия Федерациясининг Федерал хавфсизлиги авиациясида хизмат қилган ва „Алфа“ ва „Вймпел“ антитеррор гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаган. Шу жумладан Россия Президенти Владимир Владимирович Путин билан бирга вертолётда 14 марта учган[4][5].

Россия Федерацияси Президентининг 2002-йил 14-январдаги фармони билан „Махсус вазифани бажариш пайтида кўрсатилган жасорат ва қаҳрамонлик учун“ унга энг юқори унвон Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони берилган[6].

Истеъфо

2010-йилда генерал-лейтенант унвони билан Россия Федерациясининг Федерал хавфсизлик хизмати авиация бошқармаси бошлиғи лавозимидан нафақага чиқди.

Манбалар