Герасимов Николай Михайлович — совет график устаси, акварел рассоми. СССР Рассомлар уюшмаси аъзоси. Совет Ўзбекистони графика санъатининг ривожланишида қатнашган.

Герасимов Николай Михайлович
Таваллуди 1897-йил
Кострома
Вафоти 1974-йил
Тошкент
Турмуш ўртоғи Герасимова Антонина
Болалари Герасимов Владимир Николаевич, Герасимова Вера Николаевна
Мукофотлари

Биографияси

Н. М. Герасимов 1897-йилда ишчи оиласида туғилган. Болалигидан расм чизишни яхши кўрган ва Ленинграддаги фабрикаларда ишлаганида рассомлик тўгарагида ўз расмлари ва акварел кўргазмаларини ташкил этган.

1918-1923-йилларда Н. М. Герасимов Қизил Армия сафида хизмат қилган. Совет ҳокимиятини ўрнатиш учун басмачиларга қарши курашда қатнашган.

Расм чизишга бўлган муҳаббат уни 1923-йилда ВКҲУТЕИНга олиб келган ва 1927-йилда графика мутахассислигини тугатган.

1931-йилдан Н. М. Герасимов Ўзбекистонда яшаб, Ўзгизда бадиий муҳаррир бўлиб ишлаган, китоблар тасвирлаган, плакатлар ёзган.

1927-йилдан доимий равишда республика ва Бутуниттифоқ кўргазмаларида қатнашиб келган[1].

1942-1945-йилларда Совет Армияси қисмларида фашист босқинчиларига қарши жанг қилган, жанговар топшириқларни намунали бажаргани учун Н. М. Герасимов СССР Олий Кенгаши Президиуми томонидан „Ҳарбий хизматлари учун“, „Жасорат учун“,  „Сталинград мудофааси учун“ медаллари билан тақдирланган[2].

Олдиндан олинган таассуротлар бой ва мазмунли материални ташкил этган, бунинг асосида рассом урушдан кейин акварелда „Хабарчи“, „Фашист тили“, „Жанговар постда“ каби бир қатор ҳақиқий композицияларни яратган. Рассом Н. М. Герасимов Ўрта Осиё меъморчилигининг пластик шаклларига мафтун бўлгани учун „Гўри амир“, „Қадимги Хива дарвозалари“, „Бухородаги Калян масжиди“ ва бошқа акварелларда яратилган асарларида табиатнинг кўр-кўрона нусха кўчирилишини эмас, балки, ўзига хос „Мен“ини ифодалаган. Экспозицияда тақдим этилган барча асарлар бир-бирига ўхшаш эмас, лекин энг яхши асарларида рассом композиция, ранг бериш устаси, тажрибали акварелист сифатида намоён бўлган[3].

Мукофотлари

  • ,,Ҳарбий хизматлари учун" медали
  • ,,Жасорат учун" медали
  • ,,Сталинград мудофааси учун" медали.

Манбалар

  1. ↑ „Художники и Ташкент — взгляд на далёкое прошлое. | Искусство в Узбекистане“. 2018-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-ноябр.
  2. ↑ „Подвиг народа“. 2018-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-ноябр.
  3. ↑ „Герасимов Николай Михайлович (1897–1974)“. 2018-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-ноябр.