Николай Александрович Иванов (1842-йил 26-январ — 1904-йил 18-май) — рус давлат арбоби, Туркистон юришлари иштирокчиси, Туркистон генерал-губернатори, Зарафшон округига бошлиғи, Фарғона вилояти ҳарбий губернатори (1901—1904)[2].

Николай Александрович Иванов
генерал-губернатор
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 26-январ 1842-йил
Вафоти 18-май 1904-йил(1904-05-18)
(62 ёшда)
СССР Ўзбекистон ССР Тошкент
Фуқаролиги Россия империяси
Миллати рус
Мукофотлари 3-даражали Санкт-Анне Ордени қилич ва камон билан[1]
4-даражали Авлиё-Жорж Ордени
4-даражали Муқаддас Владимир ордени қилич ва камон билан (1866)
2-даражали Станислав ордени қилич билан
"Жасорати учун" олтин қиличи
2-даражали Муқаддас Станислав ордени учун император тожи
2-даражали Санкт-Анне Ордени қилич билан
3-даражали Муқаддас Владимир ордени қилич билан
1-даражали Станислав ордени
1-даражали Санкт-Анне ордени
2-даражали Владимир ордени
Оқ бургут ордени

Биографияси

Николай Александрович Иванов 1842-йил 26-январда таваллуд топган.

Иванов Оренбург Неплюэвский кадет корпуси ва Михайловский артиллерия мактаби курсларини тамомлагач, 1863-йил 12-июнда Оренбург қозоқ армияси от артиллериясининг корнетига кўтарилади ва дарҳол Ўрта Осиёдаги жанговар ҳаракатларда иштирок эта бошлайди.

Ҳарбий юришлари давомида Николай Иванов қўқонликларга қарши кечган илк жангларда ўзини кўрсатиб, Санкт-Петербург ордени ва 3-даражали Санкт-Анне Ордени билан мукофотланади. Кейинчалик, Оренбург қозоқлари армиясининг 3-сонли от артиллерия батареясининг юзбошиси сифатида 1865-йил 25-декабрда Тошкентга қилган ҳужуми давомида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун 4-даражали Санкт-Жорж Ордени ордени билан ҳам тақдирланади.

Николай Иванов генерал Александр Абрамов қўмондонлигида Қарши экспедициясида, сўнгра 1870-йилда Шаҳрисабз беклари Жўрабий ва Бобобийларга қарши юришда иштирок этиб, Китоб шаҳрига қилган ҳужуми учун 2-даражали Санкт-Анне Ордени ҳамда қиличи билан тақдирланади.

1868—1873-йилларда Ивановнинг Зарафшон ва Қизилқумдаги ҳарбий бошқармасида хизмат қилиш унга маҳаллий аҳоли ҳаётини яхши ўрганиш имконини беради. 1872-йилда полковник унвонига ҳам эга бўлади.

Иванов Хивага қарши ҳарбий ҳаракатлар якунида босиб олинган ерлардан тузилган Амударё бўлимига бошлиқ этиб тайинланади ва бу ҳудудни тинчлантириш учун катта куч сарфлайди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан ҳудудда рус аҳоли пунктлари тез ривожлана бошлайди, савдо-сотиқ масалалари ҳам мустаҳкамланиб боради. Хива ерларида кўрсатган жасорати ва фидокорлиги учун 1876-йил 4-апрелда генерал-маёр унвони берилади.

1877-йилда Иванов Зарафшон округига бошлиқ этиб тайинланади ва уни олти йил давомида бошқаради. Кейинчалик Фарғона вилояти ҳарбий губернатори этиб тайинланиб, 1889-йилдагина нафақага чиқади. 1899-йилга келиб эса Иванов яна ҳарбий хизматга чақирилиб, генерал-лейтенант унвонини олади ва Туркистон генерал-губернатори генерал-лейтенант Духовскийнинг ёрдамчиси этиб тайинланиб, вилоятнинг ҳарбий ва фуқаролик қисмини бошқариш ишлари унинг зиммасига юклатилади. Туркистон генерал-губернатори ва Туркистон ҳарбий округи қўмондони сифатида 1904-йил 18-майгача ушбу ерларни бошқаради[3][4].

Ҳарбий унвонлари

Николай Иванов1858-йил 11-августда хизматга кирган[5] ва бир қанча унвонлар билан тақдирланган:

Мукофотлари

Адабиётлар

  • Список генералам по старшинству. Составлен по 1-е января 1904 года. 
  • Иванови // Воэнная энсиклопедия : [в 18 т.] / под ред. В. Ф. Новицкого … [и др.]. — СПб. ; [М.] : Тип. т-ва И. Д. Ситина, 1911—1915.
  • Список генералам по старшинству на 1886 год. СПб., 1886
  • Терентев М. А. История Завоэвания Средней Азии. Т. 1—3. СПб., 1903.
  • Басханов М. К. „У ворот английского могущэства“. А. Е. Снесарев в Туркестане, 1899—1904 гг. СПб., Нестор-История, 2015. — 328 с., ил., карти. — 978-5-4469-0728-1.

Манбалар

Ҳаволалар