Nikolay Kamov
Камов Николай Илич (1902.1(14). 9, Иркуцк — 1973.24.11, Москва) — вертолёцозлик соҳасидаги рус конструктори, Меҳнат Қаҳрамони (1972-йил), техника фанлари доктори (1962). Вертолёцозлик бўйича тажриба конструкторлик бюроси бош конструктори (1940-йилдан). Ўкдош схемадаги вертолётлар қурилиши асосчиларидан (ўкдош схемадаги вертолётда битта умумий ўкда икки кўтарувчи винт қарама-қарши томонга айланади). Унинг раҳбарлигида Ка-8, Ка-10, Ка-15, Ка-18, Ка-25 ва Ка-26 русумли вертолётлар; Ка22 русумли винт-қанотли (самолёт билан вертолётнинг уйғунлашуви), аэрочана яратилди. Камов яратган вертолётларнинг учиш-техникавий кўрсаткичлари юқори. Улар билан 10 та жаҳон рекорди ўрнатилган. Камов яратган винтокрилда эса 8 та жаҳон рекорди ўрнатилган.[1]
| Николай Илич Камов | |
|---|---|
| Николай Камов | |
|
| |
| Таваллуди |
14-сентябр 1902-йил Иркуцк, Россия империяси |
| Вафоти |
24-ноябр 1973-йил (71 ёшда) Москва |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |