Nikolay Karaxan
Николай Григоревич Карахан (1900.17.5, Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти – 1970.18.6, Тошкент) – Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1950). 1908-йилдан Ўзбекистонда. Туркистон ўлка рассомлик мактабида таълим олган (1918—1921). Тошкент рассомлик билим юртида дарс берган (1925—1941). Карахан асарларида ўзбек халқининг ҳаёти ва меҳнатини, табиат манзараларини рангли лавҳаларда акс эттирган: „Ўроқчиларнинг ишдан қайтиши“ (1927), „Сирдарё соҳилидаги бозор“ (1929), „Ғалла ўрими“ (1930), „Бухорода қурилиш“ (1933), „Ишга кетишяпти“ (1934), „Овқатланиш маҳали“ (1935) ва бошқалар. 1930-йилларнинг охирларидан асарларида республика манзараларини акс эттира бошлади, кишиларни ҳам манзаралар фонида тасвирлади („Аёллар ғаллазорда“, 1936; „Ғалла элаётган аёл“, 1946; „Нанай йўли“, 1954; „Олтин куз“, 1957; „Яшнаётган водий“, 1958; „Олтин симфония“, 1965; „Сўнгги нур“, 1969 ва бошқалар). Кўпгина рассомлар (жумладан, Р.Аҳмедов, З.Иноғомов ва бошқалар) Караханнинг шогирдларидир. Карахан асарлари республика ва чет мамлакатлар музейлари ва хусусий тўпламларда сақланади[1].
Манбалар
- ↑ "Карахан Николай Григоревич" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-09 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |