Николай Иосифович Конрад [1891. 1(13).3, Рига — 1970.30.9, Москва] — шарқшунос олим. Рус японшунослиги мактаби асосчиси, академик. (1958). Петербург университети ва Амалий шарқшунослик академиясини тугатган (1912). Асосий илмий ишлари Япония, Хитой ва Корея адабиёти, тилшунослиги, тарихи ва маданияти тарихига бағишланган. Шу мамлакатлар халқларининг ёзма ёдгорликларини рус тилига таржима қилган. Осиё ва Европа мамлакатлари тарихий тараққиётини чуқур таҳлил қилиш Конрадга Шарқ ва Ғарбнинг тарихий ва маданий тараққиётини қиёслаб, қатор муҳим муаммоларига бутунжаҳон тарихий жараёнининг ягоналиги позициясидан ёндашиш имконини берди. Алишер Навоий ижоди бўйича ҳам тадқиқотлар олиб борган[1].

Манбалар

  1. ↑ "КОНРАД Николай Иосифович" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Запад и Восток, М., 1972.