Nikolay Lavrov
Николай Владимирович Лавров (1911-йил 17-декабр, Россия империяси, Самара — 1981-йил 21-апрел, СССР) — газ ва ёнилғи соҳасидаги совет олими, кимёгар, техника фанлари доктори (1950), Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академиги (1960)[1], КПСС аъзоси (1942), СССР газ саноати вазирлиги илмий-техника кенгаши аъзоси, Бутуниттифоқ Газ илмий текшириш институти қошидаги ёнилғиларни қазиб чиқариш сексиясининг раиси[2].
| Николай Владимирович Лавров | |
|---|---|
| Таваллуди |
17-декабр 1911-йил Самара, |
| Вафоти |
21-апрел 1981-йил (69 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | газ ва ёнилғи |
| Таълими | Москва Кимё технологияси институти |
| Илмий даражаси | Техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | Ўзбекистон СССР ФА академиги |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Николай Владимирович Лавров 1911-йил 17-декабр[3] куни Самарада таваллуд топган. 1934-йили Дмитрий Менделеев номидаги Москва Кимё технологияси институтини битиради[3]. 1935—1936-йиллари Москва тунукасозлик заводида газ-генератор стансиясининг катта муҳандиси, 1939—1941-йилларда СССР Фанлар академияси Энергетика институтида илмий ходим бўлиб ишлаган. 1941—1945-йиллари Улуғ Ватан урушида иштирок этган. Лавров 1945—1948-йиллари СССР ФА Энергетика институти ҳамда Ёнилғи қазиламалари институтида катта илмий ходим, 1948—1949-йиллари СССР ФА Прездиумида ишлаган. 1949-йилдда Лавров Андрей Чернишёв билан биргаликда Бутунттифоқ Ер ости газлари илмий текшириш институтини ташкли этишда ташаббус кўрсатишган[3]. 1949—1951-йилларда Бутунттифоқ Ер ости газлари илмий текшириш институти (ВНИИподземгаз) ходими, 1951—1953-йилларда мазкур инситутнинг директори, СССР ФА Ёнилғи қазилмалар институтида (1953—1959-йиллар) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1960—1964-йиллари Ўзбекистон ССР Фанлар академияси техника фанлари бўлимининг академик-секретари ҳамда Ўзбекистон ССР ФА Ёнилғидан фойдаланиш институти директори[1], 1965-йилдан Бутуниттифоқ Газ илмий текшириш институти (ВНИИПрозмгаз) да лаборатория мудири вазифасида фаолият олиб борган[2]. Олим 1981-йил 21-апрелда 69-ёшида вафот этган[3].
Илмий ишлари
Лавров газсимон ёнилғилардан фойдаланишга ва ёнилғиларнинг кимёвий технологиясига оид 300 га яқин илмий асар, шу жумладан 14 китоб ва монография муаллифидир[2].
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Т. Богатова. „Юбилейи-2006“ (рус тилида). 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-январ.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 ЎзСЕ 1975, с. 254
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Лавров Николай Владимирович“ (рус тилида). 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-январ.
Адабиётлар
- Ўзбек Совет Энсиклопедияси, ВИ том, Тошкент: ЎзСЕ Бош редаксияси, 1975 — 640-бет.