Nikolay Lisenko
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Николай Виталевич Лисенко (1842.10(22). 3, Полтава вилояти —1912. 24.10 (6.11), Киев) – украин композитори, пианиночи, дирижёр, фолклоршунос, жамоат арбоби. Миллий композиторлик мактаби асосчиси. Киев университетини тугатган (1865), Лейпсиг консерваториясида таълим олган (1867— 69). „Полтавалик Наталка“ (1889), „Тарас Булба“ (1890), „Энеида“ (1910) асарлари Украина миллий операсининг мумтоз намуналарига айланган. Қўшиқ, хор ва камер асарлари, айниқса, Т.Шевченконинг „Кобзар“ига мусиқалари машҳур. Лисенко бир неча фолклор экспедицияларни уюштириб украин, серб, хорват, македон ва бошқа халқ қўшиқларини тўплаган, чех, болгар, турк халқ қўшиқларини қайта ишлаган, украин халқ мусиқаси (шу жумладан, миллий мусиқа чолғулари) ҳақида илмий асарлар ёзган. Хор дирижёри сифатида украин ва бошқа славян халқ қўшиқларини, хор ижрочилигини тарғиб қилган. Киевда мусиқий-драматик мактаби (1904; 1918-йилдан Лисенко номидаги Мусиқийдраматик институт) ни ташкил қилган. Уруш йиллари Муқимий театри Украин академик театри билан ҳамкорликда Лисенконинг „Полта-валик Наталка“ операсини саҳналаштирди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Николай Лисенко“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Л-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |