Николай Петрович Маёров (1919-йил 20-май – 1942-йил 8-феврал) рус шоири, уруш даври ижодкорларидан бири.

Николай Маёров
Таваллуди 1919-йил 20-май
Вафоти 1942-йил 8-феврал
Смоленск
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР

Биографияси

Симбирск вилоятининг Сизран уезди Канадей волостидаги Дуровка қишлоғида (ҳозирда мавжуд эмас) ишчилар оиласида дунёга келган. Шоирнинг ўсмирлик ва илк ёшлик даври Биринчи Совет Ватани тақдирини бошидан кечирган Иваново шаҳри билан чамбарчас боғлиқ. У ўн ёшидан бошлаб шу ерда яшаб, шаҳарнинг энг нуфузли таълим даргоҳларидан бири – 9-сонли умумтаълим мактабини (ҳозирда Иваново шаҳридаги 26-мактаб) тамомлаган. 1937-йилда Москва давлат университетининг тарих факултетига ўқишга кирган. 1939-йилдан бошлаб бир вақтнинг ўзида М. Горкий номидаги Адабиёт институтида таҳсил олган ва Павел Григоревич Антоколскийнинг шеърият семинарида иштирок этган[1].

1941-йил октябрида Николай Маёров Москва шаҳридаги Краснопресненский ҳарбий комиссарлиги томонидан Ишчи-Деҳқон Қизил Армияси сафига чақирилди. У 331-ўқчи дивизиясининг 1106-ўқчи полкидаги пулемёт ротасининг ўқчиси сифатида хизмат қилган.

Совет қўшинларининг биринчи йирик ҳужуми пайтида – 1942-йил 8-февралда Смоленск вилоятининг Карманов туманидаги Баранцево қишлоғи ёнидаги жангда ҳалок бўлган. Унинг ҳалок бўлган жойи ва қабри узоқ вақт давомида аниқланмаган эди. Смоленск вилоятининг Гагарин туманидаги Карманово қишлоғидаги биродарлик қабрига дафн этилган[2].

Фаолияти

Унинг бир нечта ше’ри ўқиш пайтида „Москва университети“ газетасида чоп этилган. 1939 ва 1940-йилларда ёзилган икки достони сақланиб қолмаган. Қўлёзмаларнинг кўп қисми, чамаси, уруш бошланишида сақлаш учун топширилган чамадон билан бирга йўқолган. Сақланиб қолган шеърий асарлари унинг вафотидан сўнг нашр этилган.

2013-йилда Николай Маёровнинг номаълум мактаб ше’рлари битилган учта дафтар топилди (РГАЛИ, ф. 1346, оп. 4, ед. хр. 101). Бу дафтарларни 1960-йилда Михаил Кулчицкийнинг синглиси топширган эди. Кулчицкий Маёров билан бирга Адабиёт институтида П. Антоколский раҳбарлигидаги семинарда таҳсил олган эди[3].

Хотираси

Иваново шаҳрининг кўчаларидан бири шоир Маёров номи билан аталган[4].

Маёровнинг бронзадан ясалган бюст-ҳайкали Ивановодаги Адабиёт хиёбонида ўрнатилган[5].

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://www.лж.иваново.ру/усерс/мелников/99723.ҳтмл Николай Маёров
  2. ↑ См. Голубев Н. „Ми любили жизн, но вас ми любили болше“. Найдена могила поэта Николая Маёрова. О жизни, любви и творчестве ивановса погибшего на фронте // Ивановская областная газета „Рабочий край“. 2 октября 2010. С. 3-4.
  3. ↑ Голубев Николай. „Как жил, кого любил, кому руки не подал…“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-12-08 санасида архивланган) // Литературная газета. 2014. № 20 (6463). С.6.
  4. ↑ „Поэта Майорова ул., Иваново“. 2014-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-сентябр.
  5. ↑ „Архивированная копия“. 2020-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 15-январ.