Николай Назарович Миронов (1870.11.10, Самара губерняси — 1952.6.7, Москва) — композитор, дирижёр, фолклоршунос, педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат ар-боби (1930), Ўзбекистон халқ артисти (1937). Марғилон шаҳридаги ҳарбий оркестр дирижёри (1887-йилдан), ке-йинчалик Марғилон, Қўқон, Тошкент шаҳарларида консерт гурухларининг ташкилотчиси ва раҳбари. 1904-йилдан Туркистон, Ғарбий Сибир, Қрим, Кавказ ва бошқа жойларга фолклор экспеди-сияларни ташкил к.илган ва юзлаб халқ куй ва қўшикларини ёзиб олган. Самарқанд мусиқа ва хореография институти ташкилотчиларидан ва директори (1928—32), Ўзбек давлат филармонияси халқ чолғулари оркестри дирижёри (1936—38). Композиторлик ижодидан 4 опера, 3 мусиқали драма, симфоник, вокалсимфоник, хор ва камер асарлари ўрин олган. Ўзбек, тожик, рус, қалмоқ ва бошқа халқлар куйларини кайта ишлаган.

Манбалар

  • Музика ўзбеков, 1929; Обзор музикалних култур ўзбеков и других народов Востока, 1931; Песни Фергани, Буҳари и Хиви, 1931; Музика таджиков, 1932.