Балашев Николай Николаевич (1902, Хабаровск шаҳри- 1977.25.9, Тошкент) — агроном олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1962), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1952), профессор (1952). Ўрта Осиё давлат университетининг қишлоқ хўжалиги факултетини битирган (1923). 1930 — 41 йилларда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида доцент, декан, айни пайтда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тажриба стансиясида (1925 — 35), Ўзбекистон сабзавотчилик, картошкачилик тажриба стансиясида бўлим бошлиғи (1935— 41; 1944 — 46). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида сабзавотчилик кафедраси мудири (1946 — 77). Илмий ишлари Ўрта Осиёда картошка ва сабзавот экинлари агротехникаси, уруғчилигининг амалий ва назарий масалаларига бағишланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил