Николай Платонович Огарёв (24-ноябр 1813-йил (6.12), Петербург – 31-май 1877-йил (12.6), Гринвич (Англия)) -рус публицисти, шоири, жамоат арбоби. 1820-йилдан бошлаб Москвада яшаган. 1825—26 йилларда олис қариндоши А. И. Герсен билан танишган. Декабристлар ҳаракати ва қўзғолонининг бостирилишидан кейин Россияда пайдо бўлган шароит улар дунёкарашининг шаклланишига катта таъсир курсатган. 1831-йилда Огарёв Москвадаги ташқи ишлар архивига ишга ва Москва университетига уқишга киради. Аммо орадан бир йил утгач, университетни ташлаб, Герсен ва бошқа маслакдошлари билан бирга франсуз социал утопистлари таъсирига берилади. 1834-йилда „ҳукуматга қарши тўгарак“ йиғилишларида қатнашгани учун ҳибсга олиниб, 1835-йилда отаси назорати остида яшаш шарти билан Пенза губерня-сига сургун қилинади. 1838-йилда Кавказда даволаниш пайтида А. И. Одоевский ва бошқа сургун қилинган декабристлар билан танишади. 1840-йилдан бошлаб шеър ёза бошлайди ва шеърлари В. Г. Белинский сингари танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинади.

Огарёв 1856-йилда Лондонга кўчиб бориб, Герсен билан бирга чор ҳокимиятига қарши сиёсий фаолият билан шуғулланади. Улар „Полярная звезда“ („Қутб юлдузи“) алманахидан ташкари, „Колокол“ („Бонг“), „Голоса из России“ („Россиядан садолар“) сингари нашрларни чиқариш ва таркатиш ишларини юлга қуядилар. Огарёв айни пайтда Ан-глиядаги ёш рус муҳожирлари билан алоқа ўрнатади, қизғин сиёсий ва адабий фаолият билан шуғулланади.

Огарёв ижодининг дастлабки босқичида романтик шеърият устуворлик қилган. ҳатто муҳаббат ва пейзаж лирикасининг гўзал намуналари яратилган бўлса, кейинчалик публицистик оҳанглар биринчи уринга чиққан. Муҳожирлик лирикаси эса очикдан-очиқ рус инқилобий демократларининг ғоявий курашларига хизмат қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Огарёв Николай Платонович Жумп то навигатионЖумп то сеарч " ЎзМЕ. Ў-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-24 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Стихотворения и поэми, М., 1961.