Nikolay Pak
Николай Семёнович Пак (1922-йил 5-май, Хитой) — рангтасвир устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1960). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—46). 1946-йилдан Ўзбекистонда. 1960-йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида педагог, 1981-йилдан доцент, 1989-йилдан профессор П. асарлари ўзбек халқи (жумладан, қишлоқ) ҳаётига, урф-одатларига бағишланган: „Чўпон Собиров“, „Қаҳрамон она“, „Сув келди“, „Меҳмонда“, „Аёл меҳнати“ ва бошқа Пак, шунингдек, туркум асарлар ҳам яратган: „Ветнам болалари“, „Америка болалари“ ва бошқа[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |