Nikolay Pogodin
Николай Фёдорович Погодин (тахаллуси; асл фамилияси Стукалов) [1900.3 (16).11, Донецк вилояти — 1962.19.9, Москва] — рус драматурги. Ижоди 1920-йиллардан бошланган. Погодин совет воқелигини тасдикловчи песалар ёзган ("Менинг дўстим", 1932; "Аслзодалар", 1934) ва инқилобий даврнинг саҳнавий йилномасини яра-тишга интилган ["Милтикли киши", 1937; "Кремл курантлари", 1942 (1956-йилда кайта ишланган); "Алвон булутлар", 1955; "Учинчи патетик асар", 1958 ва бошқа]. Погодин бу ва бошқа саҳна асарлари ҳамда киноссенарийларида Октабр давлат тўнтариши ва унинг раҳбарлари образини совет мафкураси талаблари асосида талқин этди. Погодин умрининг сўнгги йилларида "инқилобий романтик" воқеалар тасвиридан қочиб, шахс эркинлиги, руҳий оламининг комму-нистик ахлоқ меъёрларига дахлеизлиги ҳақида ҳикоя қилувчи "Петрарка сонети" (1957), ёшлар руҳий оламининг шаклланиши мавзуига багишланган "Кичкина талаба" (1959), "Мовий рапсодия" (1961) песалари ва "Каҳ-рабо марварид" (1960) романини яратди. Погодин 2-жаҳон уруши йилларида Тошкентда яшаб, Ҳамид Олимжон, Уйғун ва Чустий билан ҳамкорликда "Ўзбекистон қиличи" песасини езди (1943). Погодиннинг бир неча песалари Ўзбекистон театрлари саҳнасида қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |