Николай Иванович Полагушин (1923–1999) – Совет Армияси гвардия полковниги, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945).

Николай Полагушин
Таваллуди 7-март 1923-йил
Тошкент
Вафоти 2-феврал 1999-йил
Зеленоград
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари авиация
Хизматдаги йиллари 1941–1958

Биографияси

Николай Полагушин 1923-йил 7-мартда Тошкентда таваллуд топган. У ўрта мактабни тамомлаган. Николай 1941-йил июн ойида Қизил армияга чақирилган. 1942-йилда Чкалов номидаги ҳарбий авиация учувчилар мактабини тамомлаган. Ўша йилнинг сентябр ойидан Улуғ Ватан уруши фронтида хизмат қилган. Жангда уч марта яраланган[1].

Гвардия капитани Николай 1945-йил февралга келиб 3-Белоруссия фронтида 15-гвардия ҳужум авиация полкининг эскадронига қўмондонлик қилган.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 19-апрелдаги фармони билан гвардия капитани Николай Полагушин Ленин ордени, „Золотая Звезда“ медали ва Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланди.

Уруш тугаганидан кейин Николай Иванович Совет армиясида хизмат қилишни давом эттирди. 1949-йилда Олий парвоз тактик курсларини, 1955-йилда эса Ҳарбий ҳаво кучлари академиясини тамомлаган. Николай 1958-йилда полковник унвони билан захирага ўтказилди[2].

Николай Иванович 1958-йилда Тошкентга қайтиб, электрон асбоб-ускуналар заводига механик бўлиб ишга кирди. Завод директори Северян Давидович Папава уни вакант кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинлади. Полагушин 1966-йил октябр ойида Зеленограддаги Молекуляр электроника илмий-тадқиқот институтига кадрлар бўлими бошлиғи лавозимига ўтди ва у ерда нафақага чиққунга қадар ишлади. У 1999-йил 2-февралда вафот этди ва Москвадаги Зеленоградское қабристонига дафн қилинди.

Мукофотлари

Шунингдек, Николай тўртта Қизил Байроқ, Александр Невский, 1 ва 2-даражали Ватан уруши, Қизил Юлдуз орденлари ва бир қатор медаллар билан тақдирланган.

Хотираси

Зеленограддаги кўчага Полагушин номи берилган.

Манбалар