Николай Потанин (ХИХ асрнинг 1ярми) — казак хорунжийси (подпоручик), Рос-сиядан махсус топшириқ билан Қўқон хонлигига юборилган (1829—30). Қо'зоқ даштларидаги казак отрядларидан бирининг командири. Санкт-Петербургга борган Қўқон хонлиги элчиларини кузатиш ва босиб ўтилган йўлларнинг топографик ҳаритасини тузиш топшириғи берилгач (1829-йил 13-май), Семипалатинскдан (ёзувчи С. Марковнинг фикрича, Омскдан) Қўқонгача бу элчиларни кузатиб келган. Мирзачўл, Чимкент, Тошкент, Хўжанддан ўтиб, 8-декабрда Қўкрнга келган ва 1830-йил 1-апрелда Тошкентдан чи-қиб кетган. П. ўз саёҳатлари натижасида "Қўқон хонлигига оид ёзишмалар" асарини ёзиб, унда хонликдаги маъмурий бошқарув тизими, сарой унвонлари, ҳарбий ва диний мансаблар, шаҳарлар ҳаёти ва бозорлар, Қўқон хонлигининг Бухоро амирлиги билан ўзаро муносабатлари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирган. Унинг ёзишича, бу пайтда Қўқонда 15000 эркак киши, жумладан 4000 аскар ва 100 та масжид, Тошкентда 10000 эркак киши, жумладан, 3000 аскар (600 таси қўқонлик) бўлган. Бу асар Россияда 3-марта (1831, 1856, 1916) нашр қилинган. Асардан парчалар Тошкентда ҳам босилган (1990). Машҳур рус географи Г.Н.Потанин унинг ўғлидир. Ундан аввали келган Филип Назаров билан орасида бир қанча муддат ўтган бўлса ҳам, эътиборли томони Қўқон шаҳрини 13 йиллик топографик ўзгаришларни кўриш мумкин.

Адабиёт

  • История Узбекистана в источниках. Ўзбекистон в сообшениях путешественников и учених (20—80 годи ХИХ в.), (Составител Б.В.Лунин), Т., 1990.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил