Николай Константинович Рерих [1874.27.9 (9.10), Петербург — 1947.13.12, Нагар, Ҳиндистоннинг Панжоб штати] — рус рассоми, археолог, жамоат арбоби. Петербург Бадииёт акадимясида ўқиган (1893—97), Парижда малакасини оширган (1900—01). Рассомларни рағбатлантириш жамияти котиби (1901-йилдан) ва унинг қошидаги раcм мактаби директори (1906—18). Петербург Бадииёт акадимяси академик (1909-йилдан). "Санъат дунёси" бирлашмаси аъзоси (1910—19 йиллар уюшма раиси). 1918-йилдан хорижда (АҚСҲ ва Ҳиндистонда) яшаган. Р. ижоди мавзуини унинг археология ҳамда славян ва Скандинавия мамлакатларига, 20-йиллардан буддизмга бўлган қизиқиш белгилади ("Дозор", 1905; "Тибет. Монастир", 1942; иккаласи ҳам Рус музейида); дастлаб тарихий мавзуларда асарлар яратган Рерих ижодида кейинчалик манзара, табиат кўринишлари етакчи ўринни эгаллай бошлади: "Чопар" (1897), "Денгиз ортидан келган меҳмонлар" (1901), "Шаҳар қурмоқдалар" (1902) ва бошқа

Рерих, шунингдек, театр декорацияси (И.В.Стравинский, "Муқаддас баҳор" балети, 1913; А.П.Бородин, "Княз Игор" операси, 1914 ва бошқалар) ва монументал санъатда ҳам ижод қилган. Марказий ва Шарқий Осиёда йирик экспедициялар уюштирган (1924—28 ва 1934—35) ҳамда қимматбаҳо археологик ва этнографик материаллар тўплаган.

20-йиллардан маърифатпарварлик фаолияти олиб борган Р. жаҳон ах/1ининг диққатини жаҳон маданий ёдгорликларини сақлашга қаратди; у илгари сурган ("Рерих пакти" деб аталган) йўналиш асосида 1954-йилда кўп мамлакатлар томонидан маъқулланган "Ҳарбий тўқнашувлар чоғида маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш" Халқаро Гаага конвенсияси имзоланган.

Рерихнинг ўғли рассом Святослав Николаевич (1904—1991) 1919-йилдан Лондондаги Қироллик академиясида, сўнг АҚШнинг Колумбия ва Гарвард унтларида меъморликдан таълим олган; 1926. йилда илк бор Ҳиндистонга борган, 1936-йилдан эса ўша ерда муқим яшаган. Отаси Р.нинг ижодий анъаналарини давом эттирган, портрет (отаси Рерих портрети, 1937 ва бошқалар), рамзий ва жанрли асарлар, айниқса, манзаралар ("Ҳимолай, қуёшнинг ботиши", 1971 ва бошқалар) яратган. Ўзбекистонда Р. асарлари кўргазмалари ташкил қилинган (1999)[1].

Москвада халқаро Р.лар маркази ташкил қилинган (1991).

Манбалар

  1. ↑ "РЕРИХ Николай Константинович" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил