Николай Владимирович Ширшов[1] (ўзбекча: Николай Владимирович Ширшов 1974-йил 22-июн[2], Тошкент — 2021-йил 28-декабр, Ростов-Дон) — ўзбекистонлик ва россиялик футболчи, ҳимоячи позициясида ўйнаган[3][4][5].

Николай Ширшов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тўлиқ исми Николай Владимирович
Таваллуд санаси 22-июн 1974-йил
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафот санаси 28-декабр 2021-йил(2021-12-28)
(47 ёшда)
Вафот жойи Ростов-Дон, Россия
Бўйи 174 cм (5 фт 8 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991 Sovet Ittifoqi Свердловец 19 (1)
1992 Oʻzbekiston Трактор (Тошкент) 16 (0)
1992—1999 Oʻzbekiston Пахтакор 159 (16)
1994 Qozogʻiston СКИФ-Ордабаси 1 (0)
2000—2005 Rossiya Ростов 120 (1)
2006—2007 Rossiya СКА (Р/Д) 54 (8)
2008—2010 Rossiya Батайск-2007 76 (6)
2010 Rossiya Таганрог 14 (1)
2011 Rossiya МИТОС 25 (1)
2012—2013 Rossiya ТПФ 21 (7)
Миллий терма жамоа
1996—2005 Oʻzbekiston Ўзбекистон 64 (13)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Клубдаги

Николай Ширшов катталар ўртасидаги профессионал фаолиятини 1991-йил СССРнинг Иккинчи қуйи лигаси „Свердловец“ клубида (Тошкент вилоятининг совет футбол клуби) бошлаган. 1992-йилдан 1999-йилгача Ўзбекистон Лигасининг „Трактор“ ва „Пахтакор“ клубларида ўйнаган. 2000-йилдан бери у Россия футбол клубларида ўйнаган[6].

Кейинги 8 мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган. У ерда асосан „Пахтакор“ футбол клуби сафида тўп сурган. Жамоа билан бирга жами 159 ўйин ўтказиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлган.

2000-йилдан бери Ширков Россиянинг турли жамоаларида фаолият олиб борган. 2000—2005-йилларда у „Росцелмаш“ / „Ростов“ (Ростов-на-Донуда жойлашган Россия футбол клуби) учун Премер-лигада ўйнаган. Кейинчалик 2006—2007-йилларда эса „СКА Ростов-на-Дон“(Ростов-Дон шаҳрида жойлашган Россиянинг профессионал футбол клуби), 2008—2010-йилларда „Батайск-2007“ (Россиянинг Ростов вилояти, Батайск шаҳридаги футбол клуби), 2010-йили „Таганрог“ (Таганрог номли шаҳарнинг футбол клуби) клубларининг қуйи дивизионларида тўп сурган[7].

2011-йилда Николай МИТОС (Россиянинг Ростов вилояти Новочеркасск шаҳридаги футбол клуби) Новочеркасск жамоасида ўйнаган.

Терма жамоада

1996—2005-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган[8]. 1996, 2000, 2004-йилларда Осиё кубогининг иштирокчиси ҳисобланади[9][10][11].

Шахсий ҳаёт ва вафоти

Ширшов 2021-йил 28-декабрда 47 ёшида вафот этди[12]. Ўлим сабаблари аниқланмаган[13][14].

Манбалар

  1. ↑ Николай Ширшов // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  2. ↑ „Бугун "Трактор"дан чиққан "Булдозер" Николай СҲиршов 45 ёшга то'лди“ (2019-йил 22-июл).
  3. ↑ „Унутилмас футболчилар: Николай СҲиршов“ (2017-йил 17-ноябр).
  4. ↑ „ОФК назарига тушган о'збекистонликлар“ (2020-йил 7-апрел).
  5. ↑ „"СҲиршов майдонда оёг'ини олиб қочмайдиган ҳақиқий жангчи эди" - Андрей Акопянc“ (2021-йил 30-декабр).
  6. ↑ „"Мен ҳалиям олдинги СҲиршовман". Николай СҲиршовнинг 2007 йил кузида берган интервюси“ (2021-йил 29-декабр).
  7. ↑ Умер бивший футболист „Ростова“ и сборной Узбекистана Ширшов
  8. ↑ „Николай СҲиршовнинг Хитойга урган голи ёдингиздами?“ (2022-йил 1-май).
  9. ↑ „Узбекистан – Реcорд Интернатионал Плаерс“. РСССФ (2008). 2008-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.
  10. ↑ „Терма жамоа гвардиячилари #7. Николай СҲиршов“ (2014-йил 7-феврал).
  11. ↑ „Николай СҲиршовнинг ёрқин хотирасига баг'ишланади - Анвар Илёсовдан ГАЛЕРЕЙА“ (2021-йил 29-декабр).
  12. ↑ „О'збекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай СҲиршов вафот этди. У қандай инсон эди?“ (2021-йил 28-декабр).
  13. ↑ „Умер бывший футболист "Ростова" и сборной Узбекистана Ширшов“. Спортрбc.ру (28-декабр 2021-йил). Қаралди: 28-декабр 2021-йил.
  14. ↑ „Николай СҲиршовнинг о'лимига нима сабаб бо'лгани малум бо'лди“ (2021-йил 29-декабр).

Ҳаволалар