Николай Тихонов

Николай Семёнович Тихонов [1896.22.11(4.12), – Петербург – 1979-йил, 2-август] – рус ёзувчиси, жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ шоири (1974). Биринчи жаҳон уруши (1914—1918), фуқаролар уруши (1918—1920) ва Иккинчи жаҳон уруши (1941–1945) қатнашчиси. СССР Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви котиби (1944-йилдан). 20-йилларда „Серапион муридлари“ адабий тўгараги иштирокчиси. Илк достони „Сами“ (1920). Тихонов 20—30-йилларда Грузия, Арманистон ва Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат қилган. Таассуротлари асосида „Вамбери“ (1925), „Денгиздан денгизгача“ (1926), „Уруш“ (1931) қиссаларини, „Хавфли одам“, „Ҳарбий отлар“ (1927), „Абадий транзит“ (1934), „Кўчманчилар“ каби ҳикоялар ва очерклар китобларини (1931), „Кахетия ҳақида шеърлар“ (1935) тўпламини ёзган. „Грузия баҳори“ туркум шеърлари (1948)да урушдан кейинги Кавказнинг мафтункор табиати, кишиларининг тинч турмуши, халкдар дўстлиги ифодаланган. Тинчлик учун курашувчиларнинг халқаро харакатида кўп йиллар иштирок этиши, Шарқ ва Ғарб мамлакатларига қилган саёҳатлари унинг „Дуст сояси“ (1936), „Икки оқим“ (1951), „Тинчлик тарафдорларининг иккинчи умумжаҳон конгрессида“ (1953) каби туркум шеърларида, „Оқ мўъжиза“ (1956), „Яшил зулмат“ (1966) каби қиссалари ҳамда „Қўш камалак“ (1964) китобида акс этган. Асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия ва бошқа ўзбек шоирларининг шеърларини рус тилига таржима қилган[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Adiblar haqidagi chala maqolalar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Rossiyalik yozuvchilar
- Birinchi jahon urushi qatnashchilari
- Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari
- 22-noyabrda tugʻilganlar
- 1896-yilda tugʻilganlar
- 8-fevralda vafot etganlar
- 1979-yilda vafot etganlar
- Rossiya yetakchilari
- Oʻzbekiston SSR xalq shoirlari
- SSSR Yozuvchilar uyushmasi aʼzolari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar
- 1914-yilda tugʻilganlar
- 1918-yilda vafot etganlar