Николай Иванович Вавилов (1887. 25. 11, Москва—1943. 26.1, Саратов) — биолог, генетик, географ, жамоат ар-боби, Академиги (1929), Украина ФА Академиги (1929), ВАСХНИЛ президенти (1929— 35) С. И. Вавиловнинг акаси. В. Саратов университети проф. (1917). 1921-йилдан Петрограддаги Амалий ботаника ва селексия бўлими мудири, 1930 й.дан 1940-йил нинг августтигача Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти директори. В. селексиянинг ҳозирги замон биологик асослари тўғрисидаги таълимотни, маданий ўсимликларнинг келиб чикиш марказлари, уларнинг географик тарқалиши тўғрисидаги таълимотни яратди, ўсимликларнинг юқумли касалликларга иммунитета тўғрисидаги таълимотни асослади. Бир-бирига якин турлар, туркумлар ва ҳатто оилаларда ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик қаторлар қонунини ифодалаб берди. В. Европа, Осиё, Африка, Шим. Марказий ва Жан. Америкадаги 60 га яқин мамлакатлар ўсимлик ресурсларини ўрганди, кўпгина илмий экспедицияларга раҳбарлик қилди ва Ўрта Осиё ўсимлик оламини батафсил тадқиқ этди. Ўзбекистонда В. ташаббуси билан собиқ Иттифоқ ўсимликшунослик институти (ВИР) нинг Ўрта Осиё тажриба ст-яси (1924; ҳозирги Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти) очилган. Т. Д. Лисенконинг ғайриилмий таълимотига қарши курашда генетикани мардонавор ҳимоя қилган. В. илмий асарлари (350 ортиқ) жаҳон биология фани хазинасига катта ҳисса бўлиб қўшидди. Кўпчилик мамлакатлар, жумладан, Англия, Ҳиндистон, Аргентина Академигиэмияларининг фахрий аъзоси бўлган. 1940-йил августда қамоққа олиниб қатағон қилинган.

Манбалар

  • Изб. труди, т. 1-5, М.-Л., 1959-65; Изб. произведения, т. 1—2, Л., 1967.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Войко В. В., Ви ленский Е. Р., Николай Иванович Вавилов (страници жизни и деятелности), М., 1987.