Nikolay Xodukin
Николай Иванович Ходукин (1896-йил 15-июл, Троицке шаҳри – 1957-йил 22-май, Тошкент) – совет паразитолог ва эпидемиолог олим. СССР Тиббиёт фанлари академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1947). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940). Тиббиёт фанлари доктори (1936), профессор (1936)[1].
| Николай Ходукин | |
|---|---|
| Таваллуди | 15-июл 1896-йил |
| Вафоти |
22-май 1957-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Николай Иванович 1896-йил 15-июлда Троицке шаҳрида таваллуд топган. 1919-йил Қозон университетининг тиббиёт факултетини тугатган. 1919–1925-йилларда Қизил Армияда шифокор бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик Марям шаҳрида ишлаган. Ходукин у ерда безгак стансиясини ташкил қилган. 1924-йилда Мирзачулинский безгак стансиясига раҳбарлик қила бошлаган. Кейинчалик Тошкентдаги безгак стансиясини бошқарган. 1925–1940-йилларда Тошкент Ваксина ва зардоблар институтининг паразитология бўлими мудири, 1940–1957-йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг илмий ишлари Ўзбекистоннинг ўлка патологияси, безгак, лейшманиоз касалликларини ўрганишга оид.
1928-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиё шифокорларининг ИИИ илмий конгрессида Ходукин ва унинг ҳамкасби Б. Н. Деревшиковлар „Тери лейшманиозида интрадермал пробп“ мавзусида маъруза қилганлар[2][3].
Ходукин 1933-йилда Тошкентда бўлиб ўтган Ўрта Осиёдаги тропик касалликларни ўрганишга бағишланган анжуманда „Ўрта Осиёда лейшманиоз ва унга қарши кураш“ мавзусида маъруза қилган[4].
1940–1957-йилларда Тошкент ички касалликлар илмий-тадқиқот институти директорининг фан бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган[5].
Ходукин Ўрта Осиёда микробиология ва паразитология бўйича мутахассис эди. Бир неча йиллар давомида Ўрта Осиё университетининг биология факултетида умумий ва хусусий паразитология курсидан дарс берган. Унинг раҳбарлигида 10 та докторлик ва номзодлик диссертациялари ёзилган[6].
Ходукин Ўзбекистоннинг табиий касалликлари ва минтақавий патологиясини (безгак, лейшманиоз) ўрганиш бўйича 150 дан ортиқ илмий ишлар ёзган. Итларда лейшманиоз бўйича тадқиқотлар ўтказган, энсефалит, флеботомия иситмаси ва риккециоз каби вирусли инфексияларни ўрганган.
Николай 1957-йил 22-майда вафот этган ва Боткин қабристонига дафн қилинган.
Мукофотлари
Ходукин икки марта Ленин ордени, "Ҳурмат Белгиси" ордени ва „Соғлиқни сақлаш аълочиси“ кўкрак нишони билан тақдирландан.
1950-йилда виссерал лейшманиозга оид сикли учун Бразилиянинг „Каспар Виан“ медали билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „ХОДУКИН Николай Иванович“. 2021-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-сентябр.
- ↑ „ХОДУКИН Николай Иванович“. 2019-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
- ↑ „ХОДУКИН Николай Иванович“.[сайт ишламайди]
- ↑ „Ходукин, Николай Иванович - Очерк истории Ташкентс“.
- ↑ „Алфавитный каталог НБ МГУ“.
- ↑ „ВЕСТНИК ПОСЛЕДИПЛОМНОГО МЕДИЦИНСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ“. 2020-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-сентябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |