Nikolay Yushmanov
Юшманов Николай Владимирович [1896.12(24).2, Петербург 1946-йил, 4-феврал, Ленинград] — рус тилшуносшарқшуноси. СССР Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943). 1931—46 йларда СССР Фанлар академияси Тил ва тафаккур институтида ишлаган. Илмий фаолиятини 1911-йилдан интерлингвист сифатида, яъни халқаро сунъий тил яратиш муаммоси ҳақида мақолалар эълон қилиш билан бошлаган. Бу фаолият натижаси ўлароқ "Хорижий сўзлар грамматикаси" (1933), "Ер шаридаги лотин ёзувлари учун очқич" (1941), "Тиллар аниқлагичи" (1941) асарларини яратади. Ю., шунингдек, ёзув ва ёзма нутқ назарияси, янги алифболар яратиш, терминологияни тартибга солиш билан ҳам шуғулланган, аммо илмий фаолиятининг асосий йўналиши сомҳом (афроосиё) тилларини ўрганиш бўлган. Ю.нинг "Араб адабий тилининг грамматикаси" (1928) асари билан Россияда араб адабий тилини замонавий лингвистик таҳлил методларини қўллаган ҳолда ўрганиш бошланган.
Манбалар
- Грамматика литературного арабского язнка, Л., 1928 (3изд. М., 1985); Грамматика иностранннх слов, в кн.: Словар иностранннх слов, М., 1937; Строй амхарского язнка, Л., 1936; Строй язнка хауса, Л., 1937; Ключ к латинским писменностям земного шара, М., 1941.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |