Николае Тимофти (руминча: Ниcолаэ Тимофти, Николае Тимофти) – Молдова давлат ва сиёсат арбоби, 2012-йил 23-мартдан 2016-йил 23-декабргача мамлакат Президенти[1][2][3][4].

Николае Тимофти
руминча: Ниcолаэ Тимофти
Таваллуди 1948-йил 22-декабр (1948-12-22) (77 ёш)
Фуқаролиги Moldova bayrogʻi Молдова
Турмуш ўртоғи Маргарита
Болалари Алексей
Николай
Штефан
Мукофотлари Serbiya Respublikasi lentali ordeni

Биографияси

Николаэ Тимофти 1948-йил 22-декабрда Молдавия ССР Флорести тумани Чутулести қишлоғида сиёсий сабабларга кўра депортация қилинганлар оиласида туғилган[5][6]. Отаси Василий Тимофти (руминча: Василе Тимофти), онаси Елена Тимофти (руминча: Элена Тимофти). У катта оилада ўсган[7], ўрта маълумотни маҳаллий мактабда олган[8].

1964—1965-йилларда Флорести шаҳар туман йўл бошқармасида ишчи. Кейин, 1967 йилгача Тимофти механик ва автоуловчи бўлиб ишлади. Кейин у Молдова давлат университетининг юридик факултетида таҳсил олди. Университетни тугатгандан сўнг, Николай Тимофти Совет армиясида хизмат қилган ва „катта лейтенант“ ҳарбий унвонига эга.

1974-1976-йилларда Молдавия ССР Адлия вазирлигида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

1976-1980-йилларда Кишинёв шаҳрининг Фрунзенский тумани судяси.

1980-1990-йилларда Молдавия ССР Олий суди судяси.

1990-1996-йилларда Олий суд раисининг ўринбосари, судялар ҳай’ати раиси.

1996-йилдан 2001-йилгача Молдова Республикаси Апелляция суди раиси, Судялар уюшмаси раиси, Молдова Республикаси Олий магистратура кенгаши аъзоси.

2005-йилда у яна Молдова Олий судининг судяси этиб тайинланди.

1995-2000 ва 2005-2009-йилларда – Олий магистратура кенгашининг аъзоси.

2012-йил 16-мартда Николае Тимофти парламентнинг 62 аъзоси овози билан Молдова Республикаси Президенти этиб сайланди. Бу лавозимни 2016-йил декабр ойининг охиригача эгаллади, унинг ўрнига тўғридан-тўғри сайланган президент Игор Додон келди.

Оиласи

  • Маргарита Тимофти – хотини. Сорока туманидаги Парcани қишлоғида туғилган. Молдова Давлат университетининг кутубхонашунослик ва библиография факултетини тамомлагандан сўнг Кишинёвдаги Республика ёшлар кутубхонасида библиограф, сектор мудири, кейин бўлим мудири лавозимларида ишлаган. 2010-йилдан ҳозирги кунга қадар Молдова парламенти котибияти Бош юридик бошқармасининг Европа ҳуқуқи, қонун ҳужжатларини яқинлаштириш, қонунчилик ахбороти бўлими бош маслаҳатчиси[9].
    • Алексей Тимофти (1979-йилда туғилган) – тўнғич ўғил. Александру Иоан Куза университетининг ҳуқуқ факултетида, кейин Жорж Вашингтон университетида таҳсил олган. АҚШда яшайди, унинг рафиқаси Николета Вашингтондаги Греэнберг Трауриг ЛЛП да суд ишларида адвокат бўлиб ишлайди[10].
    • Николай Тимофти (1983-йилда туғилган) – ўғил. Юридик факултетни тугатган. Бир нечта телеканал ва радиоларда ишлади. У хусусий телеканаллардан бирида спорт янгиликлари бошловчиси сифатида шуҳрат қозонган.
    • Стефан Тимофти (1991-йилда туғилган) – ўғил. У футзалга қизиқади, мамлакатнинг турли футзал лигаларида иштирок этади[11].

Манбалар

  1. ↑ Сколко зарабативаэт кандидат впрезиденти Молдови Николай Тимофти?
  2. ↑ Укази о одликовањима, 2013-03-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-09-16
  3. ↑ „О семье кандидата в президенты от АЕИ Николая Тимофти | ПУБЛИКА.МД“. 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-сентябр.
  4. ↑ НР2.РУ::: Молдавский альянс назвал кандидатуру на пост президента / 12.03.12 / Кишинев, 2015-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-09-16
  5. ↑ „НеwДайНеwс.Ру: Молдавский альянс назвал кандидатуру на пост президента / 12.03.12 / Кишинев“. 2018-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-май.
  6. ↑ „О семье кандидата в президенты от АЕИ Николая Тимофти | ПУБЛИКА .МД“. 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-март.
  7. ↑ Человек недели – Николаэ Тимофти, председател Висшего совета магистратури. – Трибуна, 11.03.2012
  8. ↑ Гыскэ Татьяна. „Николай Тимофти - кандидат АЕИ на должность президента Молдовы“ (ру). Нои.мд (2012-йил 12-март). 2013-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-апрел.
  9. ↑ „Первая леди Молдовы отмечает свой день рождения“ (ру). Комсомольская правда в Молдове. 2014-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
  10. ↑ „Сноха президента Николае Тимофти – успешный адвокат в США“ (ру). Сайт www.нбм.мд. 2015-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-май.
  11. ↑ „Профиль спортсмена Штефана Тимофти“. 2012-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-март.