Никомах ахлоқи
"Никомах ахлоқи", ёки "Никомах этикаси" (юнонча Ἠθικὰ Νικομάχεια) - Аристотелнинг ахлоққа баг'ишланган учта китобидан бири.[1]
|
| |
| Асл номи | Ἠθικὰ Νικομάχεια |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Аристотел |
| Тил | Қадимги юнонча |
| Жанр(лар)и | Рисола |
Китобнинг "Никомах ахлоқи" деб номланишига сабаб сифатида унинг дастлаб тахминан милоддан аввалги 300-йилда Аристотелнинг о'г'ли Никомах томонидан нашр қилинганлигини ко'рсатишади.[1] Мазкур асар Аристотел томонидан о'г'ли Никомахга, ёки файласуфнинг отасига (унинг ҳам исми Никомах бўлган) баг'ишланган, деб эҳтимол қилинади.[1]
Таркиби
Биринчи китоб
Аристотел биринчи китобни эзгуликни та'рифлашдан бошлайди ва уни "барча интилувчи нарса" деб атайди. Эзгуликлар орасидаги фарқларга (сог'лиқ, бойлик ёки г'алаба) қарамасдан, олий эзгулик тури мавжуд бо'либ, уни Аристотел давлат эзгулиги деб атайди. Эзгуликнинг якка ҳолдаги ко'риниши бахт (εὐδαιμονία) ҳисобланади ва бахтни у эзгуликка то'лган жоннинг фаолияти (ψυχῆς ἐνέργειά τις κατ᾽ ἀρετὴν τελείαν) деб та'рифлайди. Давлат ва алоҳида инсон эзгулиги бир-бири билан бог'лиқ, зеро бахт учун "ташқи эзгулик" ва муайян даражада эзгуликка ё'налтирилган тарбия зарурдир.

Иккинчи китоб
Аристотел барча фазилатларни ахлоқий (ἠθικῆς, этик, ахлоқий) ва мушоҳадавий (διανοητική, дианоэтик) турларга бо'лади. Фазилатлар туг'ма бо'лмай, балки тарбия ва та'лим орқали о'злаштирилади. Давлатнинг вазифаси эса айнан о'ша фазилатларни фуқароларга сингдиришдир. Фазилатларнинг табиати шундайки, Ортиқчалик ҳам, етишмовчилик ҳам уларни ё'қ бо'лишига сабаб бо'лади. Қайсидир даражада улар ҳиссиётларни жиловлашда о'з аксини топади. Шундай қилиб, ҳар бир фазилат икки қутблар орасидаги олтин о'рталиклардан иборат бо'лади.[2][3]

| № | Фазилатнинг етишмовчилиги | Фазилат | Фазилатнинг ортиқчалиги |
|---|---|---|---|
| 1 | Қо'рқув, қо'рқоқлик | Мардлик (ἀνδρεία) | Бема'ни қаҳрамонликка интилиш |
| 2 | Ҳиссизлик | Донишмандлик (σωφροσύνη, софросюне) | Бузуқилик, енгилтаклик (ἀκολασία) |
| 3 | Зиқналик | Сахийлик (ἐλευθεριότητος) | Исрофгарчилик |
| 4 | Майдакашлик | Олийжаноблик (μεγαλοπρεπεία) | О'зига бино қо'йиш |
| 5 | Заифлик | Камтарлик (μεγαλοψυχία) | Бетгачопарлик |
| 6 | Тортинчоқлик | Г'урурлилик (φιλότιμον) | Мансабпарастлик |
| 7 | Бепарволик | Босиқлик (πραότης) | Ҳасад |
| 8 | Риёкорлик | Самимийлик | Мақтанчоқлик |
| 9 | Анқовлик | Зукколик (εὐτραπελία) | Масхарабозлик |
| 10 | Қора ният | До'стоналик | Фойдакашлик |
Учинчи китоб
Учинчи китоб фазилатларнинг ихтиёрий хусусияти муҳокамасидан бошланади, зеро фақатгина ихтиёрий бажарилган ишгина мақтовга сазовор бо'лиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, фазилат о'з ичига эзгуликни тушуниш, эзгуликни танлаш (προαίρεσις) ва эзгилик қилишга ихтиёр этишни назарда тутади. Ко'риб чиқиладиган биринчи фазилат мардлик (ἀνδρεία) ҳисобланиб, у қо'рқув (φόβους) ва ортиқча манманлик (θάῤῥη) орасидаги о'рталиқ (μεσότης) ҳисобланади.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Гусейнов А. А. . Никомахова этика // Новая философская энциклопедия / Ин-т философии РАН; Нац. обществ.-науч. фонд; Предс. научно-ред. совета В. С. Стёпин, заместители предс.: А. А. Гусейнов, Г. Ю. Семигин, уч. секр. А. П. Огурцов. — 2-е изд., испр. и допол. — М.: Мысль, 2010. — ИСБН 978-5-244-01115-9.
- ↑ Ηθικά Νικομάχεια
- ↑ Анcиэнт Греэк Техц: Аристотле, Ниcомачеан Этҳиcс