Никопол жанги — Болгариянинг Никопол шаҳри яқинидаги жанг (1396.25.9). Султан Боязид бошчилигидаги турк армияси (тахминан 200 минг аскар) билан венгер қироли Сигизмунд қўмондонлигидаги салибчилар қўшини (тахминан 70 минг аскар; франсузлар, италянлар, инглизлар, испанлар, чехлар ва бошқалар) ўртасида бўлган. Салибчиларнинг мағлубияти билан тугаган. Бу ғалаба натижасида Туркия Болқон ярим оролдаги ҳукмронлик мавқеини мустаҳкамлаб олган[1].

24 та давлат иттифоқидан иборат Сигизмунд бошчилигидаги венгер отлиқ қўшинлари 1396-йил Никопол жангида Усмонли империясига мағлуб бўлди. Оз сонли Болқон иттифоқи қўшини дарёдан кечиб ўтиб, жанг майдонини тарк этишди. Бу ғалабадан сўнг Боязид Йилдирим И бевосита бутун Европага таҳдид сола бошлади. Унинг кейинги мақсади Шарқий Рим Империясининг пойтахти Константинополни эгаллаш эди[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил