Nikosiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Никосия, Лефкосия — Кипр пойтахти. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Оролнинг деярли қоқ марказида, Месаория текислигида жойлашган. Иклими субтропик, ўрта денгиз иклими. Январнинг ўртача температураси 10°, июлники 28°. Йилига ўртача 360 мм ёғин ёғади. Шаҳар ўрмонсиз дашт зонадаги яшил воҳа кўринишига эга. Аҳолиси 270,8 минг киши (1999, шаҳар атрофи билан).
Шаҳарга тахминан милоддан аввалги ВИИ асрда асос солинган ва дастлаб Ледра, кейинроқ Левкотеон деб аталган. Милоддан аввалги 58 йилда шаҳарни римликлар босиб олган ва Рим империяси, кейинроқ Византия таркибига кирган. 1192—1489-йилларда Кипр салбчилари қироллиги пойтахти. 1570-йилда Усмонли турклар тасарруфига ўтган. 1960-йилдан Кипр Республикаси пойтахти.
Н. — транспорт йўллари тугуни. Аэро-порти халқаро аҳамиятга эга Тўқимачилик, тамаки, озиқ-овқат, кўн-поябзал, ёғочсозлик, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик (кулолчилик) ривожланган. Туризм маркази. Археология музейи, Кипр тарихи ва маданияти музейи, Султон Маҳмуд Никосия шаҳри. Архиепископ саройи.
ИИ турк кутубхонаси, картиналар галереяси, олий ўқув юртлари, театр бор. Қалъа девори билан ўралган шаҳар марказида меъморий ёдгорликлардан Аё София готика собори (ҳозирги Салимия масжиди), черковлар, Умария масжиди, архиепископ саройи, Бедистон ёпиқ бозори ва бошқа сақлантан. Венеция қалъасидан ташқарида кўплаб замонавий бинолар қурилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |