Нилотлар — Шарқий Африкадаги халқлар гуруҳи (динка, нуэр, жан. луо, бари, лотуко, мисаи, нанди, покот ва бошқалар). 19 миллион кишидан иборат бо`лган (1990-йиллар ўрталари). Нилот тилларида сўзлашади. Диндорлари анъанавий диний эътиқодларга сиғинадилар, бир қисми сунний мусулмонлар бо`либ, бундан ташқари уларда христианлар ҳам бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил