Нилуфар (Нелумбо) — нилуфардошларга мансуб сувда ўсадиган кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Иккала ярим шарнинг мўътадил минтақаларида ва тропикларда 2 тури — гули пушти ёнғоқчали нилуфар (Н.ниcифера) ва сариқ нилуфар (W.лутеа) ўсади. Барги йирик, қалқонсимон, банди узун, сув бетида қалқиб туради ёки сувдан юқори кўтарилиб ўсади. Гули якка, йирик, икки жинсли, диаметри 16 см гача боради, оқ ёки пушти, хушбўй, барги устида очилади.

Меваси конуссимон, кўп ёнғоқчали, сув остида етилади. Нилуфар уруғидан ёки илдизпоясидан кўпаяди. Униб чиққанидан кейин 3-йили гуллайди. Ҳиндистон ва Хитойда пушти нилуфар қадимдан муқаддас ўсимлик ҳисобланади. Нилуфарнинг маданий шакллари кўп. Нилуфарнинг пояси, баргларида витамин С ва каучук, банди ва новдаларида заҳарли модда — нелюмбин бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил