Википедияда исми Нилуфар ва фамилияси Алимжанова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нилуфар Алимжанова (қирғизча: Нилуфар Якубжановна Алимжанова 16-июн 1991-йил Ўш вилояти, Новқат шаҳри) – қирғиз сиёсатчиси ва давлат арбоби, Жогорку Кенгеш депутати, „Алянс“ сиёсий партияси аъзоси[1].

Умрбаёни

1997-йилда Новқат шаҳридаги Н. К. Крупская номидаги ўрта мактабда таҳсил олган, 2008-йилда Ўш шаҳридаги Агахан номидаги мактабни тамомлаган.

2013-йилда Б. Н. Елсин номидаги қирғиз-рус Славян университетининг иқтисод факултетининг „Молия ва кредит“ мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2015-йилда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қ.Дикамбаэв номидаги Дипломатик академиясининг „Халқаро муносабатлар“ факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2016-йилда Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Марказий ҳисоблаш марказида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаган[2].

2018-йилда Қирғизистон Республикаси Жамоатчиликни ривожлантириш ва инвестиция агентлиги (АРИС) жамоатчилик билан алоқалар бўлимида алоқа механизми бўйича мутахассис лавозимида ишлаган.

2021-йилда „Алянс“ сиёсий партиясидан ВИИ чақириқ Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгеши депутати этиб сайланган[3].

Манбалар