Nimcha
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нимча — хотин-қизларнинг енгсиз ва ёқасиз калта устки кийими; кўйлак устидан кийилади. Бичими турлича — олди очиқ (учбурчак шаклда чуқур ўйилган), тугмачали, авра-астарли, баъзан икки ёнида чўнтаклар қилинган. Авраси бахмал, парча, кимхоб, шойи ва бошқа матолардан, астари ип матолардан тайёрланади; духобадан ёқали ва ёқасиз қилиб, баъзан орасига юпқа пахта солиб қавиб пахтали Н.лар ҳам тайёрланади. Кашта тикиб безатилган (зардўзи Н., ироқи Н. ва бошқалар) турлари ҳозир ҳам кенг тарқалган. Н. қизларнинг сепига кирган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |