Нимранг, Шербанди, Ангури калон — ўртача кечпишар, хўраки маҳаллий узум нави. Ўзбекистон ва Тожикистонда куп тарқалган. Қозоғистон, Қирғизистон, Қрим, Доғистон ва бошқа жойларда ҳам экилади. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача (14—17 см), сал тўгарак ёки 5 бўлакли, кам кертикли, четлари юқорига қайрилган. Гули бир жинсли (функсионал урғочи). Узум боши йирик (бўйи 20—22 см, эни 12— 15 см) вазни 550—600 г (баъзан 1 — 1,5 кг гача), кенг конуссимон ёки чўзиқ.

Ғужумлари йирик, асосан, думалоқ, кунгай томони қизғиш, ширин ва сал нордон, карсиллайди. Таркибида 22-25% қанд, 5—6% кислота бор. Сентабр бошларида тўлиқ пишади. Чангловчи нанлар (Пушти Тоифи, Паркати, Саперави ва бошқалар) билан аралаш экиб, новдалари узун кесилиб (тупида 300—400 куртак), яхши парвариш қилинса гектаридан 250—300 с ҳосил беради. Узоқ жойларга жўнатишга, сақлашга чидамли.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил