Nina Gill
Нина Гилл, CБЕ - Британиядаги Меҳнат партияси сиёсатчиси. У дастлаб 1999-йилдан 2009-йилгача, сўнгра 2014-йилдан 2020-йилгача Ғарбий Ўртаерлар учун Европа Парламенти (МЕП) а'зоси бўлиб ишлаган.
| Нина ГиллНина Гилл | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Лузиана, Панжоб, Ҳиндистон |
| Миллати | Британиялик |
| Сиёсий партияси | Лейборист |
| Турмуш ўртоғи | Жоҳн Тоwнер |
| Болалари | 1 |
| Истиқомат жой(лар)и | Лондон, Англия |
| Алма матер | |
| Вебсайти | www.неэнагиллмеп.эу |
Ёшлиги ва карера
Гилл Ҳиндистоннинг Панжоб штатининг Луизиана шаҳрида туғилган[1]. У ўн ёшида оиласи билан Бирлашган Қироллик (Буюк Британия)га кўчиб келган. Унинг отаси тадбиркор эди[2]. Гиллнинг биринчи иши 16 ёшида кутубхонада ишлаш бўлган[3]. У 1979-йилда Ливерпулдаги Жоон Моорес университетини тамомлаган ва ижтимоий фанлар бўйича бакалавр даражасини олган[4] У талабалар уюшмасининг вице-президенти эди[5]. Кейинчалик Гилл 1984-йилда Чартеред Ҳоусинг Институтида аспирантурада ўқиди ва 1996-йилда Лондон бизнес мактабида юқори даражали бошқарув дастурини тамомлади.
Ўқишни тамомлагандан сўнг, Гилл стажёр ҳисобчи сифатида иш бошлади лекин фақатгина 6 ҳафта ишлади холос, кейин Эалинг Лондон Бороугҳ Cоунcилда уй-жой бўлими бўйича ишлади[6]. 29 ёшида Гилл АСРА гуруҳининг бош ижрочи директори бўлди ва бу уни Буюк Британия уй-жой ассоциациясининг биринчи ҳам аёл, ҳам оқ танли бўлмаган ва энг ёш ижрочи директорига айлантирди[7]./> Кейинчалик у Неwлон Ҳоусинг Гроуп компаниясининг бош директори бўлиб ишлади[8].
Европа парламенти
Лейбористларнинг 1997-йилдаги сайловлардаги муваффақиятидан олдин, Гилл партиянинг ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун лейбористларнинг кабинет а'золари билан бирга ишлаган[9]. 1999-йилда у Европарламентда осиёлик биринчи аёл депутат этиб сайланди[10]. 1999 ва 2009-йиллар оралиғида Ғарбий Ўртаер вакили сифатида Гилл турли лавозимларда ишлади, жумладан Ҳиндистон билан алоқалар бўйича ва Жанубий Осиё ва СААРC мамлакатлари билан алоқалар бўйича делегация президенти бўлиб фаолият олиб борди. Шунингдек, у Ҳуқуқий масалалар қўмитаси ва Бюджет қўмитасининг а'зоси эди.
Гилл 2009-йилда учинчи муддатга Европарламент депутати сифатида қайта сайланиш истагида эди, лекин муваффақияцизликка учради[11] Парламентда ишламаётган пайтида у САС дастурий та'минот компаниясининг корпоратив ишлар (Европа ва Осиё Тинч океани) бўйича вице-президенти бўлиб ишлаган[12][13].

2014-йилда у Ғарбий Ўртаер учун икки лейборист депутатдан бири (иккинчиси Сиён Симон) этиб қайта сайланди[14]. Бу муддат давомида у Иқтисодий ва валюта ишлари бўйича қўмитанинг, солиқ қарорлари, молиявий жиноятлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва қочиш бўйича махсус қўмитанинг а'зоси сифатида фаолият юритган, бундан ташқари, у Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги алоқалар бўйича делегациянинг бир қисми эди[15]. Айниқса у молиявий жабхаларни тартибга солиш бўйича фаол бўлган ва 2015-йилги Европа пул бозори фондлари (ММФ) ни тартибга солиш жараёнида репортёр сифатида ишлаган[8]
2017-йилда Гилл Ҳиндистон ҳукумати томонидан НРИ'ларга бериладиган энг юқори мукофот бўлган Праваси Бҳаратия Самманнинг Буюк Британиядаги икки ғолибларидан бирига айланди (иккинчиси консерватив депутат Прити Пател эди)[16].. Худди шу йили у 2017-йилги Янги йил байрами тақдирлаш маросимида Британия Империяси ордени (CБЕ) қўмондони этиб тайинланди[17]. 2018-йил июл ойида эса Гилл Ливерпул Жоҳн Моорес университетининг фахрий а'зоси бўлди[18].
У 2019-йилги Европа парламенти сайловларида Ғарбий Ўртаер учун лейбористлар депутатларининг ягона вакили сифатида қайта сайланган[19]. Гилл Иқтисодий ва валюта масалалари қўмитасининг а'зоси сифатидаги ишини давом эттирди. 2019-йил сентабр ойида Гилл Япония билан алоқалар бўйича делегация таркибига раис сифатида ва АCП-ЕИ қўшма парламент ассамблеясига раис ўринбосари ва илмий-тадқиқот координатори сифатида қўшилди[20].
Шахсий ҳаёт
У 1982-йилда атроф-муҳит бўйича маслаҳатчи доктор Жон Таунерга турмушга чиқди ва уларнинг бир ўғли бор. Улар 2009-йилда ажрашишди[21][9]
Манбалар
- ↑ „Гилл, Неэна“. УК Wҳўс Wҳо. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Оне оф а кинд“. Политиcо (2-апрел 2003-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „5 қуэстионс wитҳ... Неэна Гилл“. Тҳе Парлиамент Магазине (3-май 2017-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ Жоҳнсон, Стеве. „Политиcал анимал сталкс ЭУ моней фундс“. Финанcиал Тимес (23-ноябр 2014-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Ҳонорарй Феллоw Неэна Гилл CБЕ“. Ливерпоол Жоҳн Моорес Университй (13-июл 2018-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Ҳонорарй Феллоw Неэна Гилл CБЕ“. Ливерпоол Жоҳн Моорес Университй (13-июл 2018-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Оне оф а кинд“. Политиcо (2-апрел 2003-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ 8,0 8,1 Жоҳнсон, Стеве. „Политиcал анимал сталкс ЭУ моней фундс“. Финанcиал Тимес (23-ноябр 2014-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ 9,0 9,1 „Оне оф а кинд“. Политиcо (2-апрел 2003-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Ҳарман'с оффиcе Тҳатчер У-турн“. ББC Неwс (16-сентабр 2009-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Эуропеан элеcтионс 2009: Wест Мидландс регион“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (26-май 2009-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Неэна Гилл, Мембер оф Эуропеан Парлиамент фор тҳе Wест Мидландс (Лабоур)“. Университй оф Wарwиcк. 2019-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Неэна Гилл“. Wомен Эcономиc Форум. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Wест Мидландс“. ББC Неwс. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „8тҳ парлиаментарй терм“. Эуропеан Парлиамент. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Праваси Бҳаратия Самман Аwардс-2017“. Министрй оф Эхтернал Аффаирс (9-январ 2017-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Неw Еар'с Ҳоноурс 2017: CСВ“. гов.ук (30-декабр 2016-йил). 2018-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
- ↑ „Ҳонорарй Феллоw Неэна Гилл CБЕ“. Ливерпоол Жоҳн Моорес Университй (13-июл 2018-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Эуропеан элеcтион 2019: Брехит Партй топс Wест Мидландс поллс“. БC Неwс (27-май 2019-йил). Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „9тҳ парлиаментарй терм“. Эуропеан Парлиамент. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.
- ↑ „Гилл, Неэна“. УК Wҳўс Wҳо. Қаралди: 17-сентабр 2019-йил.