Нина Ивановна Мартинова [1905.17(30).9, Днепропетровск — 1977.16.8, Москва] — актриса ва режиссёр Ўзбекистон халқартисти (1950). А. Луначарский номидаги театр санъати институтини тугатган (1928). Боку, Тбилиси, Киев театрларида ишлаган. 1941—43 йиллар Ўзбекистон академик рус драма театрида, 1944—64 йиллар Самарқанд рус драма театрида актриса. М. яратган лирик қаҳрамонларда аёлларга хос нафосат метин характер билан уйғунлашиб кетган. Энг яхши роллари: Нина ("Маскарад"), Жесси ("Рус масаласи"), Дездемона ("Отелло"), Офелия ("Ҳамлет"), Любов Яровая ("Любов Яровая"), Хосият ("Паранжи сирлари"), Анна Каренина ("Анна Каренина"), Фрау Алвинг ("Арвоҳ") ва бошқа Реж. сифатида "Дўст — ўртоклар ҳақида" (В. Масс), "Бир стакан сув" (Э. Скриб), "Акллилик балоси" (А. Грибоедов), "Ўзганинг сояси" (К. Симонов) каби асарларни саҳналаштирган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил