Nina Varlamova
Нина Варламова (1954-йил 11-феврал — 2008-йил 17-декабр) — рус сиёсатчиси. 1954-йил 11-февралда Российдаги Горкий вилоятининг Чкаловск шаҳрида (аммо кейинчалик оммавий ахборот воситалари Нижний Новгородни унинг туғилган жойи деб ҳам аташган) туғилган[1]. Нина Варламова Россия Федерациясининг Мурманск вилояти шимолидаги Кандалакша шаҳри мери бўлиб ишлаган[2]. Варламова 2007-йилда Кандалакша мерлигига сайланган[2]. Ўша йили Варламова Кандалакша муниципал округи бошлиғи сайловида ўз номзодини илгари сурган. Вилоят матбуотининг таъкидлашича, Варламова тарғиботчилар орасида ягона аёл бўлишига қарамай, у „дарҳол ўзини энг кучли номзод сифатида кўрсатган“. Бошқа номзодлардан фарқли ўлароқ, оммавий ахборот воситалари Варламованинг сайловолди ташвиқотини ўтказишдаги одоблилиги таъкидлаганлар. 2007-йил декабр ойида сайловнинг иккинчи босқичида Варламова ғалаба қозониб, муниципалитетнинг тўлиқ раҳбари бўлди
| Нина Варламова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1954-йил 11-феврал |
| Вафоти | 2008-йил 17-декабр |
| Фуқаролиги | Россия |
Варламова 2008-йилнинг 17-декабр куни руҳий ҳолати беқарор номаълум шахс томонидан ўлдирилган. Нина Варламова 54 ёшда бўлган[2] Маълумотларга кўра, эркак Варламовани ўлдириш кунигача бир неча бор таҳдид қилган, лекин Нина ҳеч қачон унинг таҳдидларини жиддий қабул қилмаган ва эътиборсиз қолдирган[2]. Варламова 2008-йилнинг 17-декабрида соат кечки 21:00 атрофида бўйнига пичоқ билан урилиб кўчада ётган ҳолда топилган. Варламовага пичоқ урилгандан кейин тирик бўлган, ётиб қолишидан олдин ҳужум содир бўлган жойдан 15 метр узоққа судралишга муваффақ бўлган[2].
Гумонланувчи ўша пайтда 51 ёшда бўлган Дмитрий Киреев эканлиги аниқланган[2]. Муниципал кенгашнинг собиқ аъзоси ва маҳаллий газетанинг собиқ муҳаррири бўлган Дмитрий Киреев сўнгги йилларда ишсиз эди[2]. Кандалакша полицияси бошлиғи Анатолий Прокопенко Варламовага бўлган ҳужумни „ўз-ўзидан қотиллик жинояти“ деб атади[2].
2009-йил июн ойида психиатрик текширув Киреэвнинг параноид шахсият ривожланиши шаклида ақлдан озганлигини аниқлади. 2009-йил 1-сентябрда суд уни Варламовани ўлдиришда айбдор деб топгани, аммо уни жиноий жавобгарликдан озод қилгани, аксинча, мажбурий даволанишга жўнатилгани маълум бўлди.
Маъмурият вакилларининг сўзларига кўра, Варламовни Нижний Новгородда дафн этишга қарор қилинган. У Кандалакша шаҳрида ўзи билан бирга яшаган турмуш ўртоғи ва 1985-йилда туғилган ўғлини қолдирган.
Варламова 30 кун ичида ўлдирилган учинчи Россия мери бўлди[2]. Унгача Ингушетиянинг Назран тумани ҳокими Магомед Барахоев 2008-йил 17-ноябрда отиб ўлдирилган, Владикавказ мери Виталий Караев ҳам 2008-йил 26-ноябрдаги отишмада ҳалок бўлган эди[2].
Манбалар
- ↑ „Варламова, Нина Константиновна“. Яндех. Қаралди: 2009-йил 21-май.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 Малпас, Анна. „Маёр Стаббед То Деатҳ“. Тҳе Мосcоw Тимес (2008-йил 18-декабр). 2012-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 12-январ.