Ninachilar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ниначилар (Одоната) — ҳашаротлар туркумига мансуб. Гавдасининг узунлиги 1,4—120 мм, қанотлари 90 мм гача етади. Фасеткали кўзлари ҳаракатчан, бошининг катта қисмини эгаллайди. Мўйловлари калта, кўзга зўрға кўринади. Қанотлари қалин тўрланган. Дорзовентрал (орқадан қорин томонга йўналган) қанот мускулларининг, эркакларида иккиламчи қўшилиш органининг бўлиши билан бошқа ҳашаротлардан фарқ қилади. 4500 га яқин (бошқа маълумотларга кўра, 3000 дан ортиқ) тури бор. Арктика ва қурғоқчилик ҳудудларидан ташқари ҳамма жойларда тарқалган. Асосан, тропик ҳудудларда, сув ҳавзалари яқинида учрайди. Йиртқич вояга етган Н. ҳашаротлар билан озиқланади. Ўлжасини ҳавода тутади. Йирик Н. личинкаси итбалиқлар ва балиқлар чавоқларига ҳужум қилиши мумкин. Ярим ўзгариш орқали ривожланади. Ҳавода уругланади. Тухумларини сув тубига ёки сувдаги ўсимликларга қўяди. Личинкалари йиртқич, оғиз органлари ўлжасини тутувчи орган — ниқобга айланган. Махсус ташқи жабралар (дум жабралари) ёки орқа ичак ўсимталари (ректал жабралар) ердамида нафас олади. 3 та кенжа туркум: тенг қанотлилар, ҳар хил қанотлилар, аралаш қанотлиларга бўлинади. Кейинги туркумга олдинги икки туркумининг ҳам белгиларини мужассамлаштирган, тропик ҳудудларда тарқалган битта уруғ киради. Ўзбекистон ҳудудида Н.нинг ўнлаб турлари тарқалган. Тоғли ҳудудларда Ўрта Осиё учун эндемик, йирик Н. корду-легастер; воҳалар ва тоғ олди худудларида шайнли ниначилар кўп учрайди. Н. қанотли ҳашоратлар, уларнинг личинкаси эса қон сўрувчи, ҳашаротларнинг сувдаги личинкалари билан озиқланади. Н.нинг личинкалари балиқлар учун озиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |