Ninel Kuznetsova
| Нинел Кузнецова | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-декабр 1927-йил Тошкент, СССР |
| Вафоти |
27-ноябр 2010-йил Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Москва давлат университети |
| Илмий даражаси | Юридика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Академик раҳбарлари | А. Н. Трайник |
| Машҳур шогирдлари | А. И. Гуров |
Нинел Фёдоровна Кузнецова (1927-йил 9-декабр, Тошкент – 2010-йил 27-ноябр, Москва) – совет ва рус ҳуқуқшунос олими, криминолог, юридик фанлар доктори, фан соҳасидаги СССР Давлат мукофоти лауреати (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. РСФСР (1988), СССР таълим аълочиси ва Москва университетининг профессори (1995).
Ҳаёти
Кузнецова ҳарбий учувчи оиласида таваллуд топган. 1943–1945-йилларда мактабда ўқишни тўхтатмасдан, аввал Ўрта Осиё, кейин эса Жанубий Урал ҳарбий округи ҳарбий-ҳаво кучларида телеграф оператори бўлиб хизмат қилди. Кузнецова бу иши учун „Улуғ Ватан урушида (1941–1945) Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали билан тақдирланган[1].
Нинел 1945-йилда Чкалов шаҳридаги 12-сонли ўрта мактабни олтин медал билан тамомлаб, Москва давлат университетининг юридика факултетига имтиҳонсиз ўқишга кирди. 1950-йилда аспирантурага ўқишга кирди. 1953-йилда „Жиноятга тайёргарлик кўриш ва унга суиқасд қилиш учун жавобгарлик“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1968-йилда „Жиноят ва ҳуқуқбузарлик“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Нинел Фёдоровна 1953-йилда ўқитувчилик қилган. М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг юридика факултетида ассистент, доцент, профессор, жиноят ҳуқуқи ва криминология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.
Нинел 1984-йилда беш нафар олим билан Совет криминологиясининг назарий асосларини ишлаб чиққани учун СССР Давлат мукофотига сазовор бўлган.
Нинел Фёдоровна 1996-йилда Россия Федерацияси Олий судининг Илмий маслаҳат кенгаши аъзоси бўлган[2]. У Россия олий ўқув юртларининг юридик таълим ўқув-услубий бирлашмасининг жиноят ҳуқуқи ва криминология бўлими фахрий раиси бўлган. 1995-йилдан Москва давлат университетининг фахрий профессори бўлган. Бундан ташқари Нинел Москва давлат университетининг юридик факултети фахрийлар кенгаши аъзоси эди. У жиноят ҳуқуқи ва криминология соҳасидаги кўплаб рус ва чет эл мутахассисларни тайёрлаган.
Кузнецова 2010-йил 27-ноябрда узоқ давом этган касалликдан сўнг 82 ёшида вафот этди.
Манбалар
- ↑ Крилова Н. Е. Преподавател живёт в своих учениках… (воспоминания) (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-09-07 санасида архивланган)
- ↑ „Верховный Суд Российской Федерации“. 2008-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 5-июн.