Ниқто (антроморфизм) — бадиий тасвирда ўсимликлар, ҳайвонот ва жонсиз табиат намуналарини сўзлатиш санъати. Ниқто ташхис санъатига ўхшаш, аммо бир хил услубга эга эмас. Ташхис санъатида жонли ва жонсиз табиатдаги нарсаларни инсонга хос белги ва хусусиятлар билан боғлаб тасвирланади. Ниқтода эса улар жонли инсон сингари сўзлашади. Масалан: Жонга чун дерман, не эрди ўлмагим кайфияти - Дерки, боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати. Жисмдин сўрсамки, бу ваъзингға не бўлди сабаб - Дер: анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг хирқати. Чун бағирдин сўрдум, айтур андин ўт тушди манга, Ким кўнгулга шу’ла солди ишқ барқи офати… [1]

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 2-жилд.

Ёқубжон Ис’ҳоқов, „Сўз санъати сўзлиги“.