Niredxaza
Ниредхаза ( венг.: Нйíрегйҳáза, олмонча: Биркенкирчен , идишча: נירעדהאז) — Венгриянинг шимоли-шарқидаги шаҳар, Саболч-Сатмар-Берегиянинг ма’мурий маркази. Аҳолиси – 118 164 нафар, (2014-йил 1-январ ҳолатига кўра)[2], Венгриядаги еттинчи йирик шаҳар саналади.
Ниредхаза | |
|---|---|
| Ҳукумат | |
| • мер | Ференц Ковач |
| Майдон | 274.46 км2 (105.97 кв ми) |
| Телефон коди |
(+36) 42 кенглик = |

География ва транспорти
Шаҳар Будапештдан 270 километр шимоли-шарқда, Дебресендан 50 километр шимолда, Мишколсдан 70 километр шарқда жойлашган. Шаҳардан тахминан 50 километр шимоли-шарқда ва жануби-шарқда Украина ва Руминия чегаралари жойлашган. Автомобил ва темир йўллар шаҳарни Мишколс, Дебресен ва Чоп (Украина) билан боғлайди. Будапештдан поездда саёҳат вақти 3-4 соатни ташкил этади.
Тарихи
Ниредхаза ҳақида биринчи ёзма эслатма 1209-йилга тўғри келади, ўша пайтда ҳам Нир ( венг.: нйíр - қайин) деб номланади. 1236-йилда аҳоли пунктида аллақачон черков мавжуд эди, шу боис унинг иккинчи номи ( венг.: эгйҳáз - черков) деб юритилади. ХВ аср ўрталарида аҳоли пункти 400 га яқин нафар кишини ташкил этган. ХВИ асрда шаҳар турклар томонидан вайрон этилгач, аҳолиси қириб ташланган, ХВИИ ўрталарида аҳоли сони ўсиб борган.
ХВИИИ асрда шаҳар аҳолиси, асосан, славан мустамлакачиларининг кириб келиши ҳисобига сезиларли даражада ўсди. 1786-йилда Ниредхаза 7,5 минг нафар аҳолисига эга эди. ХИХ аср бошларида шаҳар аҳолиси киборли оилаларга бўйсунишдан халос бўлди. ХИХ асрда Ниредхазада кўплаб янги бинолар қад ростлади, шаҳар саноатлаштирилди. 1858-йилда шаҳарда темир йўл қурилди.
Биринчи жаҳон уруши охирида Ниредхаза Руминия қўшинлари томонидан босиб олинди. Урушдан кейинги шаҳар аҳоли пунктлари Венгрия томонидан сақлаб қолинган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида шаҳар биноларининг бир қисми вайрон этилган ва шаҳар яҳудийлариниг деярли ярми вириб ташланган.
Диққатга сазовор жойлар
Шаҳар чеккасида Шоштодёдфюрдо ( венг.: Сóстóгйóгйфüрдő) термал кўли мавжуд бўлиб, у кўпинча оддийгина Шошто деб аталади. Кўл музламайди, сув ҳарорати доим 26 ° C атрофида бўлади.
Ан’анага кўра, Ниредхазада катта юнон католик диаспораси яшаган. Шаҳарда Шарқ диний сан’ати музейи мавжуд бўлиб, унда кўплаб юнон католик иконалари ва ХВИИ—ХВИИИ-асрларга оид само жисмлари акс эттрилган.
Шаҳар, шунингдек, кўпгина мусиқа фестивалларини ташкил этиш билан машҳур.