Nirmala Sitharaman
Нирмала Ситҳараман — ҳинд давлат ва сиёсат арбоби. 2019-йил 30-майдан Ҳиндистон молия вазири [1] .
| Нирмала Ситҳараман | |
|---|---|
| Таваллуди |
|
| Фуқаролиги | Индиа |
| Миллати | Ҳинд |
| Соҳаси | иқтисодчи ва сиёсатчи |
| Иш жойлари | Матбуот котиби, Бош вазир кабинетида кичик вазири, Ҳиндистон мудофаа вазири, Молия ва корпоратив ишлар вазири |
| Институтлар | Рамасвами коллежида бакалавр ва Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру университети магистри |
| Мукофотлари | Ажойиб битирувчилар |
| Турмуш ўртоғи | Паракала Прабхакар |
Ҳиндистон парламенти юқори палатасининг аъзоси. Илгари у Ҳиндистон мудофаа вазири бўлиб ишлаган ва шунингдек мамлакатда ушбу лавозимни эгаллаган иккинчи аёл ҳисобланади.
Таълим
Нирмала Ситҳараман Ҳиндистоннинг Мадураи шаҳрида ўрта ҳол оилада туғилган [2] . У 1980-йилда Сеэтҳалакшми Рамасвами коллежида иқтисод бўйича бакалавр даражасини ва 1984-йилда Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру университетида иқтисод бўйича санъат магистрини олди.
Сиёсий мартаба
У 2006 — йилда Бҳаратия Жаната партиясига аъзо бўлди ва 2010 — йилда унинг матбуот котиби этиб тайинланди [3] . 2014- йилда у Бош вазир Нарендра Моди кабинетига кичик вазир сифатида ишлай бошлади. Шунингдек 2014-йил июн ойида у Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси депутати этиб сайланди. 2016-йил май ойида у парламентнинг юқори палатасига сайловда Бҳаратия Жаната партиясидан 12 номзоддан бири бўлди ва ўз ўрнини муваффақиятли сақлаб қолди [4] . 2017-йил 3-сентабрда у Ҳиндистон мудофаа вазири этиб тайинланди ва шу тариқа ушбу лавозимни эгаллаган Индира Гандидан кейин мамлакатдаги иккинчи аёлга айланди.
2019-йил 31-майда у Молия ва корпоратив ишлар вазири этиб тайинланди [5] . У мамлакатда молия вазири лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди [6] . 2019-йил 5-июлда у Ҳиндистон парламентига биринчи бюджет режасини тақдим этди. Ҳиндистонда коронавирус пандемияси пайтида у иқтисодий жавоб гуруҳи раҳбари этиб тайинланди [7] .
Сиёсатдан ташқари карера
Нирмала Ситҳараман Лондондаги Ҳабитат уй безаклари дўконида сотувчи бўлиб ишлаган [8] . Буюк Британиядаги фаолияти давомида у ПриcеwатерҳоусеCооперс компаниясида катта менежер бўлиб ишлаган, сўнгра қисқа муддат давомида ББC Жаҳон хизматида ишлаган [9] .
2017-йилда у Аёллар бўйича миллий комиссияси аъзоси бўлди [10] .
Мукофотлар
2019-йилда Жавоҳарлал Неру университети Ситҳараманга „Ажойиб битирувчилар“ мукофотини топширди [11] . 2019-йилда Форбес журнали Ситҳараманни дунёдаги 100 та энг кучли аёллар орасида 34-ўринга қўйди [12] .
оила
Нирмала Ситҳараман турмуш ўртоғи Паракала Прабхакар билан Жавоҳарла‘л Неру университетида ўқиётганда танишган. 1986-йилда улар турмуш қуришди ва эр-хотиннинг қизи туғилди[11]
Манбалар
- ↑ „Wҳо Гец Wҳат: Cабинет Портфолиос Анноунcед. Фулл Лист Ҳере“. ндтв.cом. 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „А поwер cоупле wҳом АП лоокс уп то“. тимесофиндиа.индиатимес.cом. 2021-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „БЖП гец а ЖНУ продуcт ас иц wоман спокеспарсон“. тимесофиндиа.индиатимес.cом. 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Нирмала элеcтед то Ражя Сабҳа (27.06.2014)“. тҳеҳинду.cом. 2020-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Нирмала Ситҳараман аппоинтед Финанcе Министер ин Моди говт 2.0 ас Арун Жаитлей ретреац“. финанcиалехпресс.cом. 2019-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „ПМ Моди аллоcатес портфолиос. Фулл лист оф неw министерс (31.05.2019)“. ливеминт.cом. 2019-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Cоронавирус ин Индиа: Эcономиc таск форcе ет то бе формед; но деcисион он релиэф паcкаге (21.03.2020)“. бусинесстодай.ин. 2020-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Тҳе рисе анд рисе оф Нирмала Ситҳараман: Фром спокесперсон то дефенcе министер“. бусинесс-стандард.cом. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Ин Нирмала Ситҳараман, Индиа Гец Иц Сеcонд Wоман Дефенcе Министер Афтер Индира Гандҳи“. ҳуффингтонпост.ин. 2020-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „Wҳо ис Нирмала Ситҳараман, Индиа’с фирст фулл-тиме wоман Дефенcе Министер“. финанcиалехпресс.cом. 2020-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ 11,0 11,1 „Нирмала Ситҳараман, Жаишанкар то гет ЖНУ’с Дистингуишед Алумни Аwард“. тҳеҳинду.cом. 2020-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.
- ↑ „#34 Нирмала Ситҳараман“. форбес.cом. 2019-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-май.