Nirvana (guruh)
Нирвана — гранж жанридаги америкалик рок-гуруҳ. „Смеллс Лике Теэн Спирит“ (1991) ҳити орқали санъат дунёсига кириб келган. Нирвана Сиэтлдаги Алиcе ин Чаинс, Пеарл Жам ва Соундгарден гранж гуруҳлари каби машҳур бўлиб кетди. „Неверминд“ албоми чиққанидан кейин АҚШда радио ва телевидениеда гранжга кўпроқ вақт ажратиладиган бўлди.
| Нирвана | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат |
|
| Фаолият йиллари | 1987—1994 |
| Жанр |
Гранж Алтернатив рок |
| Лейбл |
Суб Поп Реcордс ДГC Реcордс |
| Таркиб |
Курт Cобаин Крист Новоселиc Даве Гроҳл |
| Вебсайт | Универсал Нирвана |
90-йиллар оммавий ахборот воситаларининг кўзи Курт Cобаинда эди. Гуруҳнинг жуда ёрқин ва афсуски жуда қисқа фаолияти 1994-йил Курт Cобаиннинг ўлими билан тугайди. Лекин гуруҳнинг машҳурлиги бу билан тўхтаб қолмади, аксинча борган сари ўсиб борди. Курт Cобаиннинг ўлимидан 2 ой олдин гуруҳ аъзолари устида ишлашни бошлаган „Ёу Кноw Ёу'ре Ригҳт“ қўшиғи 8-йилдан кейин АҚШ ва Европа ҳит-парадларида биринчи қаторларни эгаллади. Нирвана албомининг чиққан кунидан то 2006-йил 26 сентабргача олиб борилган ҳисобларга кўра 60 миллион албом сотилган. Америкада 10 миллион „Неверминд“ албоми сотилган.[1]
Гуруҳ тарихи
Бошланғич йиллар
Курт Cобаин ва Крист Новоселиc 1985-йил танишадилар. Иккалови ҳам Мелвинс гуруҳининг мухлислари ва дўстлари бўладилар. Бир қанча мартта ўз гуруҳларини ташкил қилмоқчи бўладилар. Лекин ҳар сафарида баъзи сабабларга кўра буни амалга ошира олмайдилар. Охири улар Аарон Бурcкҳард билан танишадилар ва Нирванани ташкил қиладилар.
"Ўша пайтлар худди Ганг оф Фоур ва Сcратч Аcид гуруҳларининг копияларидек ижод қилар эдик, " — дейди Кобейн.[2] Бир қанча ойдан кейин Буркхард гуруҳдан кетади ва уни ўрнига вақтинчалик Мелвинс гуруҳининг барабанчиси Дейл Кровер келади. Унинг барабан чалишларини гуруҳнинг илк демоларида эшитишимиз мумкин. Кровердан кейин, унинг ўрнига Дейв Фостер келади. Гуруҳ илк ойларида номини бир неча мартта ўзгартиради („Скид Роw“, „Пен Cап Чеw“, „Блисс Тҳроад Ойстер“, „Wиндоwпане“ ва „Эд Тед Фред“). Охири 1988-йил гуруҳ Нирвана номида тўхтайди. Бу ном остида биринчи марта 1988-йилнинг март ойида саҳнага чиқадилар. Икки ойдан кейин гуруҳга Чад Чаннинг қўшилади.
Гуруҳнинг биринчи расмий пластинкаси „Лове Бузз“ 1988-йил чиқади. 1989-йил июн ойида гуруҳ ўзининг янги албоми „Блеач“ни чиқаради. Албомга Джек Эндино продусерлик қилади. Биринчи минг пластинка оқ винилга босилади. Кейинги икки минг пластинка эса қора винилга босилади ва бу илк уч минг пластинка билан плакатлар ҳам берилади. Қолган пластинкалар эса қора ва оқдан ташқари турли рангларда босилади. Ҳаммаси бўлиб 35 минг экземпляр чиқарилади. „Блеач“ албомида Мелвинс, Мудҳоней, Блаcк Саббатҳ ва Лед Зеппелин гуруҳларининг таъсири билиниб турар эди. Қўшиқларнинг матнига Семуэл Беккет ва Чарлз Буковскининг ижоди тасир қилган. 1989-йил 22 июнда Нирвана Америкада катта турнега чиқадилар ва 26 та шаҳарда саҳна оладилар. 2001-йил „Роллинг Стоне“ журналига интерву берган Новоселиc: "Ўша турне пайтида фургонимизда ўтириб фақатгина битта кассета эшитардик, кассетанинг бир тарафида Тҳе Смитҳереэнс, иккинчи тарафида эса Cелтиc Фростнинг албоми ўйнарди, " — деди ва бу комбинация уларнинг ижодига ҳам таъсир қилган бўлиши мумкинлигини айтди.[3] „Блеач“ чиқиши биланоқ бир қанча коллежларнинг радиоларида энг машҳур албомга айланди.
Албомни чиқаришга кетган 606 доллар ва 17 сентни Жайсон Эверман берди. Cобаинни у билан Дилан Cарлсон таништирган эди. Чаннинг эса уни бешинчи синфдан бери танир эди. Эверман бўш вақтларнини гуруҳ билан ўтказадиган бўлди. Аласкада балиқчи бўлиб ишлаб келган Эверман албом учун пул керак бўлганда осонликча уларга қарз бериб турди. Албомнинг муқовасида Джейсон Эверманнинг ҳам номи бор, лекин у албом ёзиш жараёнида иштирок этмаган. Албом ёзилиб бўлганидан кейин Эверман вақтинчалик гуруҳда иккинчи гитарачи сифатида қолади ва гуруҳдан биринчи Америка турнесидан кейин кетади. Гуруҳдан кетганидан кейин Соундгарден гуруҳида бас-гитара чалади ва кейинчалик Минд Функ гуруҳига қўшилади. Нирвана унга олган қарзини қайтиб бермайди.
1989-йилнинг кузида Нирвана Европада турнега чиқади. Улар 42 кунда 36 та консертда чиқишлари керак эди.
1990-йилнинг бошларида Нирвана янги албом устида ишлашни бошлайди. Бу сафар Нирванинг продусери Бутч Виг бўлади. Медисондаги Смарт Студиосда гуруҳ янги албомидаги 7 та қўшиқни ёзади. Студияда албом ёзаётган пайтларида Курт ва Крис уларга керак бўлган барабанчи Чад эмас деган ҳулосага келадилар ва Чад гуруҳдан кетади. Бир қанча ҳафта барабанларда Мелвинс гуруҳидаги Дейл Кровер ўйнайди. Ундан кейин эса Мудҳонейнинг барабанчиси Ден Питерс келади ва у билан гуруҳ „Сливер“ қўшиғини ёзади. Ўша йили Тҳе Мелвинс гуруҳидаги Базз Осбоурн уларни Даве Гроҳл билан таништиради. Даве Вашингтонлик "Сcреам" ҳардcоре гуруҳида барабанчи бўлган.[4] Гуруҳ 1990-йилда тарқалган.
Неверминд
1990-йилнинг ёзида Соундгарден гуруҳининг менежери Сусан Силвер гуруҳни Жане'с Аддиcтион ва Фаитҳ Но Море гуруҳлари билан ишлаган бир юрист билан таништириб қўяди. Юрист катта овоз ёзиш студиолари билан шартномалар тузади. Бир фирма билан шартнома тузаётганда Куртни ақлига бир фикр келади. Миллион долларни олиб кейин эса тарқалиб кетиш, худди Сех Пистолс каби. У бу фикрини юрист билан пойлашади юрист эса Курт ҳазиллашяпти деб ўйлайди. Озгинадан кейин Сусан Силвер уларни машҳур менежер Денни Голдберг билан таништириб қўяди. Голдберг уларни Голд Моунтаин Энтертаинмент фирмасига олиб кириб қўяди. Охири келишиб Геффен Реcордсфирмасида тўҳташади. Фирманинг бошлиғи алтернатив рок билан шуғулланувчи ДГC Реcордс лейблини очади. 1991-йил 4-январда протокол имзоланади. 30-апрелда эса иккита албом учун шартнома имзоланади. Гуруҳ 287 минг доллар аванс олади деб келишилади. Суб Поп Реcордс билан ҳам келишилган эди. Фирма 75 минг доллар ва албомларнинг сотувидан келган маблағнинг 2 фоизини оларди. „Неверминд“ албомининг орқа муқовасида Суб Поп логоси қўйилган. Бу гуруҳнинг фойдасини бироз камайтирсада, банкрот бўламан деб турган фирмани бу аҳволдан қутқаради. Шартномага кўра Нирвана Суб Поп учун яна битта сингл ёзиши керак эди ва Моллй’с Липс қўшиғи Суб Попга берилади. Қўшиқ „Синглес Cлуб Суб Поп“ сериясида чиқади. Пластинкани биринчи тўрт минги яшил винилда босилади. ГМЕ гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун минг доллардан мўлжаллаб беради, лекин бу уларга етмайди ва улар Вашингтон (штат)Вашингтондаги бир мусиқий магазинда ўз расмлари босилган майкаларни сотадилар.

1991-йил май ойида Нирвана иккинчи албомларини устида ишлаш учун Калифорниянинг Ван-Найс шаҳридаги „Соунд Cитй“ студиосига келадилар. Группа ўз продусерини ўзгартирмасликка қарор беради. Албомни ёзиш учун атиги 135 минг доллар кетади. 2 ой ҳар куни 10 соатдан ишлаб кўп қўшиқлар ёзадилар. Баъзи қўшиқлар репертуарда аввалдан бор эди. Қолган „Он а Плаин“ и „Стай Аwай“ каби қўшиқларнинг студио сессияларининг биринчи ойида матни ҳали битмаган эди.[5]
Ёзилган қўшиқларни кўздан кечириш учун ДГC лейблдан Андй Wаллаcе таклиф қилинади. Албомни янада чиройли қилиш учун Андй Wаллаcе бир қанча ўзгаришлар киритади. Албом чиққанидан бир қанча ой кейин Cобаин бир интервуда албомнинг мусиқасини жуда текис қилиб юборгани айтиб Андйдан шикоят қилади.[6]
ДГC Реcордс 250 минг „Неверминд“ албомини сотишни мўлжал қилаётган эдилар. Албом чиққанидан 6 ойдан кейин албом фақатгина Америкада учинчи платинали албом бўлди ва „Смеллс Лике Теэн Спирит“ қўшиғига олинган клип МТВ экранларидан узоқ вақт аримади. Алтернатив Рокнинг машҳурлигини ортиши ва Глем-металнинг машҳурлигини тушиши айнан шу албомнинг чиқиши билан боғлиқ.
1991-йил январ ойида албом „Биллбоард“ журнали ҳит парадида Мичаэл Жаcксонни ҳам ортда қолдириб биринчи ўринга чиқди. 1992-йилнинг бошларида Австралия, Янги Зелландия, Япония, Сингапур мамлакатларида консертлар берадилар. Консертлардан кейин 24-февралда Cобаин Cоуртей Ловега уйланади. Тўй Гавая оролларидаги Вайкики шаҳрида бўлади. Шу йилнинг 18-августида қизлари Франcес Беан дунёга келади. 30 августда эса Нирвана Англиянинг Рединг шаҳридаги фестивалда саҳна оладилар. Кўпчилик бу чиқишни Нирвананинг энг яхши чиқиши деб билади.[7]
Ўша пайтлар ахборот воситаларида Куртнинг касал эканлиги ва ўлганлиги ҳақида нотўғри хабарлар ёйилиб кетган эди ва Курт томошабинларга бир ҳазил қилмоқчи бўлади. Инвалид аравачасида бошига оқ парик энига эса оқ ҳалат кийиб олган Курт саҳнага чиқади ва Бетте Мидлернинг „Тҳе Росе“ қўшиғини қисиқ овоз билан айтишни бошлайди ва йиқилади. Томошабинлар бу ҳазил эканлигини биладилар. Ўрнидан сакраб турган Курт „Бреэд“ қўшиғини бор кучи билан айтишни бошлайди. Шоуда Курт қизли бўлгани ҳақида томошабинларга хабар беради. 2005-йил Гроҳл „Ловелине“ радиосига берган интервусида бу консертдан олдин бутун гуруҳ аъзолари шоунинг дабдала ўтишига амин бўлганликларини айтади. Лекин бу шоу Нирвананинг энг эсда қолувчи шоуларидан бири бўлади.[8]
Икки ҳафтадан кейин гуруҳ „МТВ Видео Мусиc Аwардс“ да саҳна оладиган бўлади. МТВ бошқаруви гуруҳнинг Смеллс Лике Теэн Спирит қўшиғини чалишини хоҳлайди. Лекин Нирвана янги қўшиқлари Рапе ме (мени зўрла) ни айтмоқчи бўлади. МТВ норози бўлади ва охири Литҳиум қўшиғини ижро этишга келишадилар. Саҳнага чиқишлари билан Курт Рапе Ме ни куйлашни бошлайди ва ҳеч нарса бўлмагандак Литҳиумга ўтиб кетади. Қўшиқнинг охирларида Крист гитарани отади ва ила олмайди. Гитара уни бошига тушади. Ҳушидан кетай деган Крист саҳнадан чиқиб кетади.[9] Ўша пайт Кобеин аппаратурани синдираётган бўлади, Гроҳл бўлса микрафонни олиб: „Ҳой, Эксл!“ — деб „Гунс Н' Росес“нинг вокалисти Ахл Росега мурожаат қилиб бақиради. Консертдан олдин Нирвана билан бироз келишмовчиликлар бўлган бўлади.[10]
1992-йил 15-декабрда Нирвана „Инcестиcиде“ ноёб қўшиқлар албомини чиқаради. Албомда „Сливер“, „Диве“, „Беэн а Сон“, „Анеурйсм“ ва Тҳе Васелинес гуруҳининг кавер қўшиқлари бор эди. Тҳе Васелинес гуруҳи шу албом туфайли машҳур бўлиб кетган.
Ин Утеро
1993-йил "Ин Утеро" албомини ёзиш учун гуруҳ продусер Стеве Албинини чақиради. Студиодаги сессиялар Неверминддан фарқли ўлароқ қисқа аммо мазмунли сурди.
Албомни чиқишига оз қолганда кўп нотўғри гаплар чиқиб кетди. Баъзи журналларда ДГC бошқаруви албом ёқмабди ва шу сабабдан албом босилмайди деган нотўғри маълумотлар босилди. Бу сабабдан гуруҳнинг мухлислари гуруҳнинг эркин ижод қилишига лейблларнинг босслари ҳалақит қилар экан деган хулосага келдилар. ДГCни албомни босмаслиги ҳақидаги гаплар нотўғри бўлсада, гуруҳ Албинининг бази қарорларидан норози эди. Албини паст частоталарни жуда ҳам эшитилмас қилиб юборяпти деб ўйладилар[11] ва Cобаин, „Ҳеарт-Шапед Бох“ ва „Алл Апологиэс“ қўшиқлари мукаммал чиқмади деб ҳисоблади.[12] Кейин Р.Э.М.га кўп вақт проюсерлик қилган Сcотт Литт, бу икки қўшиқни кўздан кечириш учун таклиф қилинди. Натижада қўшимча асбоблар ва орқа вокал қўшилди. Литт „Пеннйроял Теа“ қўшиғига ҳам ўзгартиришлар киритди. Лекин гуруҳ албомда бу қўшиқнинг Албини версиясини қолдиришга қарор бердилар. ДГC кейинчалик бу қўшиқни Литт версиясини ҳам сингл сифатида чиқаришни мўлжаллаётган эди.
„Ин Утеро“ номида тўхташдан олдин гуруҳ бу албомнинг номини икки мартта ўзгартирдилар. Биринчи ном „И Ҳате Мйселф Анд И Wант То Диэ“ эди. Бу гап Куртнинг ҳазили эди. Ундан „қалейсан?“ деб сўраганларида у шу жавобни берар эди. Кейин Крист бунга норози бўлади. "Болалар ўзларини ўлдирадилар, кейин биза ҳам судга аралашиб қоламиз, " — дейди. Иккинчи вариант эса „Версе Чорус Версе“ эди. Бир куни Курт Cоуртней ёзган шеърини тасодифан кўриб қолади ва „Ин Утеро“ сўзларини ёқтириб қолади. Шундай қилиб албомга ном танланади.
Албом чиққанидна кейин сензурага дуч келади. Кмарт ва Wал-Март каби йирик сотиш фирмалари албомни сотишга қарши бўладилар. Сабаб албомнинг муқоваси ва „Рапе Ме“ қўшиғи эди. Шу сабабдан гуруҳ албомни бошқачароқ версиясини чиқарадилар. „Рапе Ме“ ни „Wаиф ме“ (Мени ташлаб юбор)га ўзгартирадилар. Албомга „Пеннйроял Теа“ ашуласининг Литт версияси киритилади. Бундан бошқа ўзгаришлар бўлмайди. Куртдан албомнинг бу версияси кимлар учун деб сўралганда у: "мустақил мусиқа дўконлари бўлмаган кичик шаҳарлар аҳолиси учун, " — деб жавоб берди.[13]
„Ҳеарт-Шапед Бох“ қўшиғи алтернатив ва оддий радиоларда мақтовли тақризлар олди. „Ин Утеро“ албоми эса „Биллбоард“ ҳит-парадида биринчи ўринни олди. Лекин албом „Неверминд“ нинг муваффақиятига эриша олмади. АҚШда албомни танитиш мақсадида турне қилишади, аммо зал ҳеч қачон томошабинлар билан тўла бўлмади.
Охирги ойлар ва Cобаиннинг ўлими
1993-йил 18-ноябрда гуруҳ „МТВ Унплуггед ин Неw Ёрк“ акустик консертида саҳна олади ва Курт ўзи севган санъаткорларни бир нечта қўшиқларини куйлайди.
1994-йилнинг бошларида гуруҳ Европа гастролига кетадилар. Турне яхши бошланган бўлсада, Курт шоуларда жуда чарчаган кўринарди, айниқса Италиядаги консертда. 1-мартда Мюнҳендаги консертдан кейин Курт бронхит ва оғир ларингит бўлиб қолади. Гуруҳ қолган 32 консертини бекор қилади. Крист Сиэтлга, Даве Берлинга, Курт эса Римга учадилар. Уша куниёқ Курт „Эхcелсиор“ отелига жойлашади. 3-мартда Cоуртней қизи билан Лондондан Куртнинг олдига келадилар. Эрталаб Cоуртней Куртни ҳушидан кетган ҳолда ётганини кўради ва уни касалхонага олиб борадилар. Курт 50 таблетка Рогинпол транквилизаторини ва кўп миқдорда алкогол қабул қилганлигини аниқлайдилар. ГМЕ бахциз ҳодиса ҳақида хабар беради, лекин ҳамма буни ўз жонига қасд қилишга уруниш эканлигини билар эди.
Кейинги ҳафта Куртни яқинлари психотерапия олиши кераклигига қарор беришади. 25-мартда Cоуртней, Крист ва Куртни бир қанча эски дўстлари унинг психотерапиясида иштирок этадилар ва "сен билан бошқа алоқа қурмаймиз, сени ҳаммамиз ташлаб кетамиз, " — деб унга таҳдид қиладилар. 5 соат сурган сеансда Курт ҳамма нарсага эътиборсиз ўтиради. Сеанс фойда бермайди. Cоуртней Куртни „Эходус“ клиникасида даволанишга кўндиради. Бир қанча кундан кейин Курт даволанишга рози бўлади. Куртнинг даволаниши атиги икки кун давом этади. Курт клиникадан қочади ва Сиэтлга қайтиб келади.[14] 1994-йил 8-апрел жума куни соат 7:00 да Cобаинни жонсиз ҳолда Сиэтлдаги уйида топишади. Аниқлашлари бўйича, у 11-модел Ремингтон тўппончасидан оғзига 1 марта отган. Бундан сўнг гуруҳ тарқаб кетади.
Курт Cобаин ўлимидан кейин
Нирвананинг бир қанча албоми Cобаиннинг ўлимидан кейин чиқарилди. Улардан биринчиси „МТВ Унплуггед ин Неw Ёрк“ 1994-йил 1-ноябрда чиқди. Бу албом 1993-йил 18-ноябрда ёзиб бўлинган эди.
„Унплуггед ин Неw Ёрк“ чиққандан икки ҳафта ўтгандан кейин „Ливе! Тонигҳт! Солд Оут!!“ номли Нирвананинг видео-термаси чиқарилди. Бу термага гуруҳ аёл киши кийимларини кийиб чиққан 1993-йил январ ойида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган „Ҳоллйwоод Роcк Фестивал“ консертидаги ижролари ва яна шу каби унутилмас эпизодлар киритилган.
Куртнинг ўлимидан кейин Крист ва Даве Куртнинг хотираси учун консертларда ижро қилинган 30 та ашуладан иборат албом чиқармоқчи бўладилар, лекин бу фикрддан қайтадилар.[15] Лекин барибир гуруҳнинг жонли ижролари „Фром тҳе Муддй Банкс оф тҳе Wишкаҳ“ номи остида муҳхисларига етади. (Вишка — Вашингтондаги дарё. Курт ўқишни ташлагандан кейин Вишкадаги кўприкнинг тагида яшаган.)
1997-йил август ойида Wалл оф Соунд сайтида Гроҳл ва Новоселиc Нирвананинг ноёб қўшиқлари йиғилган бокс-сетни чиқариш устида иш олиб бораётганлари ҳақида информация чиқади.[16] Тўрт йил кейин Крист ва Даве бокс-сет тайёрлигини ва сентабр ойида чиқишини эълон қилдилар. Бокс-сетни чиқаришни „Неверминд“ албомининг ўн йиллигига мўлжал қилаётган эдилар. Лекин бокс-сет чиқишидан олдин Cоуртней Лове Крист ва Давени Куртнинг меросидан ноқунуний фойдаланаётганлари учун судга беради ва суд бокс-сет чиқаришни ман қилади. Суд ишлари бир йил суради.[17]
Асосий тортишма гуруҳнинг энг охирги ёзуви бўлган „Ёу Кноw Ёу'ре Ригҳт“ қўшиғи ҳақида бўлди. Крист ва Даве бу қўшиқни бокс-сетда бошқа ноёб қўшиқлар билан чиқармоқчи бўлдилар. Лове эса бу қўшиқ гуруҳнинг энг яхши қўшиқлари термасида чиқиши керак деб бу фикрга қарши чиқди. Бир йил давом этган суд ишларидан кейин „Нирвана“ албомини чиқаришга қарор бердилар. Cоуртней ҳам рози бўлди ва Крист ва Давега Куртнинг қўшиқ ёзувлари бўлган кассетасини берди.
Гуруҳ муҳлислари „Ёу Кноw Ёу’ре Ригҳт“ қўшиғини биринчи бўлиб 1995-йилда „МТВ Унплуггед“да Ловенинг гуруҳи „Ҳоле“дан эшитдилар. Лекин қўшиқнинг номи „Ёу’ве Гот Но Ригҳт“га ўзгартирилган эди. Бу қўшиқнинг биринчи чала варианти 1993-йил 23-октабрда Чикагодаги консертда ижро этилган эди. Бу қўшиқнинг ҳақиқий, расмий вариантини чиқиши ҳақида биринчи бўлиб „Аccесс Ҳоллйwоод“ кўрсатувида Лове эълон қилади ва бу қўшиққа олинган клипдан 10-секундли парча кўрсатилади. 2002-йил номаълум шахс бу клипнинг узунроқ парчаларини интернетда тарқатади ва яқинда бутун клипни қўйишга сўз беради. Лекин қонунни бузишдан қўрқиб буни амалга оширмайди. 2002-йил суд ишлари тугатилаётганда кутилмаган ҳолда қўшиқнинг тўлиқ варианти ўртага чиқади. Овоз жуда ёмон сифатда эди, қўшиқ матни эса тугатилмаган эди. Бунга қарамасдан 2002-2003-йиллар қўшиқ бир қанча радиоларда энг кўп чалинадиган қўшиқлар орасида эди.
„Нирвана“ термаси 2002-йил 29-октабрда чиқади. „Ёу Кноw Ёу’ре Ригҳт“ билан бир қаторда терманинг ичидан гуруҳнинг бутун ҳит қўшиқлари ер олади. Лекин мухлислар қўшиқларнинг терилишидан норози бўладилар. „Саппй“ қўшиғи термага кирмаган эди. АҚШлик мухлислар термага „Алл Апологиэс“нинг акустик версияси ва „Абоут а Гирл“нинг электроник версияси киритилганидан норози бўладилар. Бундан ташқари, термага „Лове Бузз“, „Драин Ёу“, „Анеурйсм“ ва „Wҳере Дид Ёу Слеэп Ласт Нигҳт?“ каби ҳит қўшиқлар кирмаганидан мухлислар ҳайрон бўладилар.
„Wитҳ тҳе Лигҳц Оут“ бокс-сети 2004-йил ноябрда чиқарилади. Бок-сетга Куртнинг эски демо-ёзувлари, жонли ижролар ва гуруҳнинг турли пайтлардаги ижролари киритилфган эди.
2005-йил кузда „Сливер: Тҳе Бест оф тҳе Бох“ бокс-сети чиқарилади. „Роллинг Стоне“ журнали Кобейннинг қизи Френсис диск муқовасини безатишда ва қўшиқларни танлашда ёрдам берганлиги ҳақида ёзди.[18].
Нирванадан кейин

Нирвана тарқалганидан кейин Крист ва Даве мусиқани ташламадилар. Даве Гроҳл Фоо Фигҳтерс гуруҳини тузди. 2006-йилгача гуруҳ бешта албом чиқаришга улгурди. 2005-йилда чиққан „Ин Ёур Ҳонор“ албомидаги „Фриэнд оф а Фриэнд“ қўшиғи Курт ва Крист билан танишганлиги ҳақида. Бу қўшиқни Гроҳл 1990-йилда ёзган эди.
Фоо Фигҳтерсдан ташқари Гроҳл Том Петтй анд тҳе Ҳеартбреакерс, Мике Wатт, Қуээнс оф тҳе Стоне Аге, Тенаcиоус Д, Нине Инч Наилс, Гарбаге, Киллинг Жоке ва Cат Поwер каби гуруҳларда барабанчи бўлган.
Куртнинг ўлимидан кейин Крист Новоселиc Сwеэт 75 гуруҳини тузади. Кейинчалик Эес Адрифт гуруҳини тузади. Бундан ташқари Новоселиc Джонни Кешнинг „Тwистед Wиллиэ“ албомида гитара чалган. Бу билан бир қаторда крист мусиқачилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ЖАМПАC комитетида фаол бўлади. 2004-йил у „Оф Грунге анд Говернмент: Летъс Фих Тҳис Брокен Демоcраcй“ номли китоб чиқаради.
Мюнхендаги охирги консертдан кейин кутилмаган ҳолда Нирвананинг тарихи кесилди. Қолган иштирокчилар ва Пет Смир охирги консерт учун тўпланадилар. 1997-йил Сиэтлдаги „Бумбершоот“ фестивалида Фоо Фигҳтерс ижро этиб бўлганидан кейин Даве кутилмаган ҳолда барабанларга ўтиради ва саҳнага крист Новоселиc чиқиб келади. Трио Принcенинг „Пурпле Раин“ ва Лед Зеппелиннинг „Cоммуниcатион Бреакдоwн“ қўшиқларини ижро этадилар. Бу қисқагина саҳна Сиэтлга ва бутун Нирвана мухлисларига миннатдорчилик билдириш учун эди.
Cоуртней Лове ва лицензиялар
2006-йил 13-апрелда Cоуртней Лове ўзига тегишли Нирвананинг қўшиқларини 25 фоизини 50 миллион долларга сотишини эълон қилди. Виргин Реcордснинг эски директори, „Примарй Wаве Мусиc Публишинг“ босмахонасининг бошлиғи Ларрй Мастел уларни сотиб олади. Мухлислар хавотирланмаслиги учун Cоуртней: "Биз Нирвананинг руҳига содиқ қоламиз ва мусиқани бошқаларнинг қўлига топшираётганда жуда эътиборли бўламиз, " — деб уларга мурожаат қилади.[19].
Дискография: Студиявий албомлар
Асосий мақола — Нирвана дискографияси
| Муқова | Релиз санаси | Номи |
| 15-июн, 1989 | Блеач | |
| 24-сентабр, 1991 | Неверминд | |
| 12-декабр, 1992 | Инcестиcиде | |
| 21-сентабр, 1993. | Ин Утеро |
Гуруҳ таркиби
Асосий таркиб
- Курт Cобаин † — вокал, гитара (1987—1994)
- Крист Новоселиc — бас гитара (1987—1994)
- Даве Гроҳл — барабан, вокал (1990—1994)
Гуруҳга турли йилларда кирган иштирокчилар
- Аарон Бурcкҳард — барабан (1987—1988)
- Дале Cровер — барабан (1988, 1990)
- Даве Фостер — барабан (1988)
- Чад Чаннинг — барабан (1988—1990)
- Дан Петерс — барабан (1990)
Сессия иштирокчилари
- Жасон Эверман — гитара (1989)
- Пат Смеар — гитара (1993—1994)
- Лори Голдстон — виолончел (1993—1994)
- Мелора Cреагер — виолончел (1994)
Манбалар
- ↑ РИАА Топ 100 Албумс (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-01-22 санасида архивланган) 2006, 26 сентабр маълумотлари
- ↑ Азеррад, Мичаэл. „Cоме ас Ёу Аре: Тҳе Сторй оф Нирвана“. Доубледай, 1993. ИСБН 0-385-47199-8, 294 бет.
- ↑ Фриcке, Давид. „Крист Новоселиc“. Роллинг Стоне. 13-сентабр 2001-йил.
- ↑ Азеррад, Мичаэл. „Cоме ас Ёу Аре: Тҳе Сторй оф Нирвана“. Доубледай, 1993. ИСБН 0-385-47199-8, 151 бет.
- ↑ Азеррад, Мичаэл. „Cоме ас Ёу Аре: Тҳе Сторй оф Нирвана“. Доубледай, 1993. ИСБН 0-385-47199-8, 176—177 бетлар.
- ↑ Ди Перна, Алан. „"Грунге Мусиc: Тҳе Макинг оф Неверминд"“. Гуитар Wорлд. 2006-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 8-январ. (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-04-27 санасида архивланган)
- ↑ НМЕ.cом — 2007-йил 20 февралда Куртнинг туғилган кунига бағишлаб ўтқазилган танловда 1992-йил Редингдаги саҳна олишлари энг яхши деб тан олинган
- ↑ НМЕ.cом
- ↑ Сергей Климовицкий. "100 страниц группи „Нирвана“", Нота-Р босмаҳонаси, ИСБН 5-85929-090-Х
- ↑ Азеррад, Мичаэл. „Cоме ас Ёу Аре: Тҳе Сторй оф Нирвана“. Доубледай, 1993. ИСБН 0-385-47199-8, 279 бет. Куртнинг айтишича Cуртней Лове Ахлга ҳазил билан қизининг чўқинтирган отаси бўлишини сўрайди. Эксл жавоб тариқасида Кобейнга аёлига „Ўчир овозингни, қанжиқ!“ дегин деб айтади. Курт Ловега ўгирилиб: „Ўчир овозингни, қанжиқ!“ — дейди, бу эса Нирвананинг бошқа аъзоларида кулгу уйғотади.
- ↑ Фриcке, Давид. „Курт Cобаин: Тҳе Роллинг Стоне Интервиэw“, Роллинг Стоне. 27-январ 1994-йил.
- ↑ Азеррад, Мичаэл. „Cоме ас Ёу Аре: Тҳе Сторй оф Нирвана“. Доубледай, 1993. ИСБН 0-385-47199-8, 336—337 бетлар
- ↑ Парелес, Жоню „Cонcерт Превиэw“, Неw Ёрк Тимес. 14-ноябр 1993-йил.
- ↑ Морелл, Брад. „Нирвана & Тҳе Соунд Оф Сеаттле“, Омнибус Пресс, 1996 ИСБН 0-7119-5221-3
- ↑ Али, Лорраине. „Оне Ласт Бласт“, Роллинг Стоне. 17-октабр 1996-йил.
- ↑ Графф, Гарй. „Нирвана Бох Сет Cоминг Сомедай“, Wалл оф Соунд. 28-август 1997-йил.
- ↑ Ҳеатҳ, Чрис. „Тҳе Нирвана Wарс: Wҳо Оwнс Курт Cобаин?“, Роллинг Стоне. 6-июн 2002-йил.
- ↑ Лаш, Жолиэ. „Унрелеасед Нирвана Дуэ“, Роллинг Стоне. 20-сентабр 2005-йил.
- ↑ Винеярд, Женнифер. „Cоуртней Лове Селлс Субстантиал Шаре Оф Нирвана Публишинг Ригҳц“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-05-31 санасида архивланган), МТВНеwс.cом, 13-апрел 2006-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Нирвана“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Нирвана Ливе Гуиде — Нирвананинг жонли ижролари фотолари (ингл.)
- Ливе Нирвана — Ижро ва Ййзувлар хронологияси (ингл.)
- Тҳе Интернет Нирвана Фан Cлуб — Нирвана мухлислари сайти (рус.)
- Нирванаалл.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-24 санасида архивланган) — Нирвана мухлислари сайти (рус.)