Nisba (onomastika)
Нисба, аслида арабча сўз бўлиб, бошқа кўплаб тилларга, масалан, турк, форс, бенгал, ҳинд ва урду тилларига ҳам ўтган.
Форс ва турк тилларида у ҳар доим нисбат тарзида талаффуз қилинади ва ёзилади. Арабча қўлланилишида эса бу талаффуз сўз фақатгина ўзининг бирикма ҳолатида ишлатилгандагина учрайди.
Асл қўлланиши
Нисба грамматик атама бўлиб, сўзга сифат ясаш учун эркак жинсида -ийй, аёл жинсида эса -ийяҳ қўшимчаларини қўшишни англатади. Масалан, ‘Арабийй (عربي) „араб, арабчага оид, арабча“ деган маъноларни англатади. Нисба шакллари арабча исмларда жуда кенг тарқалган.
Ономастикадаги қўлланиши
Анъанавий араб исмларида отасининг исми ҳам қўлланади ва бу насаб деб аталади. Одатда шахснинг тўлиқ исмига отасининг исми қўшилиб, улар ибн ёки бин („ўғли“) сўзи билан боғланади.
Насаб узун бўлиши мумкин, чунки унда маълум бўлган барча аждодларнинг исмлари келтирилади. Исм фақат бир ёки икки аждод номи билан қисқартирилганда, бир хил ёки ўхшаш исмларга эга кишиларни фарқлаш қийинлашади. Бундай ҳолларда қўшимча аниқлик киритиш учун нисба ҳам қўшилиши мумкин.
Нисба одатда аниқлик артикли ал- билан бошланади ва бир нечта шаклларга эга бўлиши мумкин.
Манбалар