Nishboshsoy
Qiyofa
| Нишбошсой | |
|---|---|
Нишбошсой қуйи оқимида
| |
| Давлат | |
Нишбошсой - Тошкент вилоятидаги сой. Қурама тизмасининг шим. ён бағридан, 3550 м баландликдаги унча катта бўлмаган қорликдан бошланади. Узунлиги 30 км, ҳавзасининг майдони 180 км². Юқори оқими — Қашқасой, ўрта оқими Лаш-караксой билан қўшилгунга қадар Лояк-сой деб аталади. Юқори ва ўрта оқимида чуқур, ён бағирлари тик водийда оқади. Қуйи оқимида 2—3 кўҳна қайири (терраса) бор. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи 2,55 м³/ сек. Суви кўпайганда (март—июн) сув сарфи 3,52 м³/сек.дан 8,66 м³/сек. гача ўзгариб туради. Умумий уз. 141 км бўлган 75 та ирмоғи бор. Энг йириклари: Кичик Қашқасой, Тўрткўл, Парак, Теракли, Бешсандиқ ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |