Нишопур — Эроннинг шим.-шарқий қисмидаги шаҳар, Хуросон остонида. Аҳолиси 160 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Суғорма деҳқончилик қилинадиган раён (пахта, мойли экинлар; боғлар, токчилик; чорвачилик) маркази. Озиқ-овқат ва кўн саноати корхоналари бор. Шаҳар яқинидан феруза қазиб олинади. Ша-ҳарга ИИИ аср ўрталарида асос солинган. Шаҳар номини сосонийлар шоҳи Шо-пур 1 (ёки Шопур ИИ) номи билан боғлайдилар. Шаҳарни ВИИ аср ўрталарида араблар эгаллаган. ИХ асрда Тоҳирийлар давлати, Х асрда Сомонийлар давлатининг Хуросон ноиблиги пойтахти. Н. ИХ—ХИИ асрларда Ўрта Шарқнинг муҳим иқти-содий марказларидан эди. 1153-йилда ўғузлар, 1221-йилда мўғуллар томонидан вайрон қилинган, аҳолиси деярли қириб ташланган. ХИВ—ХВ асрларда шаҳар қайта тикланди, бироқ иқтисодий аҳамияти пасайиб борди. 1722-йилда аф-ғонлар томонидан вайрон қилинган. Нишопурда форс шоири Умар Хайём ва Фа-ридуддин Аттор яшаб, ижод қилган ва ўша ерга дафн этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил