Нишотий Муҳаммадниёз (ХВИИИ аср, Хоразм) – шоир.

Нишотий Муҳаммадниёз
Таваллуди ХВИИИ аср
Касби Шоир

Ҳаёти

Хива мадрасаларида ўқиган. Хоразм хонлигида сиёсий аҳвол оғирлиги туфайли Нишотий Бухорога келган, ғариблик ва муҳтожликда яшаган. Адабий мероси „Ҳусну Дил“ достони, „Қушлар мунозараси“ манзумаси ҳамда 1500 мисра шеър – 38 ғазал, 14 муҳаммас, 1 қасида ва мусаддасдан иборат. Лирикаси дунёвий муҳаббат мавзуида. Унда шоир ўз кечинмалари, замона ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ифодалаган, вафо, садоқат, гўзаллик ва нафосатни куйлаган. „Қушлар мунозараси“да 14 хил қушнинг ўзаро баҳс-у мунозаралари орқали ўша даврдаги ижтимоий тузумга хос иллатлар, жаҳолат, мансабпарастлик ва бошқа мажозий шаклда танқид қилинган, меҳнат аҳлининг камтарлиги улуғланган. „Ҳусну Дил“ достони (1779) – шоир ижодининг чўққиси. У Шарқ халқлари орасида машҳур сюжет асосида назмда яратилган. Достон 15584 мисра, 62 бобдан иборат. Анъанавий кириш (1—5-боблар)дан сўнг шоир ўзи ҳақида, достоннинг ёзилиш сабаблари, сўз ва унинг қудрати, ҳамсанавислар (Низомий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ва бошқалар) ҳақида фикр юритган. Асосий қисм 11-бобдан бошланади ва асар хотима билан якунланади. Етакчи мавзуи – севги. У Ҳусн ва Дилнинг мураккаб саргузаштларида ўз аксини топган. Ақл, Ишқ, Вафо, Меҳр, Номус, Ҳиммат, Сабр, Рақиб каби образларда кишилардаги муайян хусусиятлар ифодаланган. Достон Ҳусн ва Дилнинг тўй тантанаси, яъни эзгуликнинг смонлик устидан ғалабаси билан тугайди. Аеарда Ватанни севиш, халқпарварлик, маърифат ва адолат, мардлик, севги-садоқат, яхши хулқ-одоб каби ғоялар илгари сурилган[1].

Достон қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (инв. № 1198, 7013, 1997, 1666, 1027), Сам-ДУ (инв. № 21828) қўлёзма фондларида сақланади.

Адабиётлар

  • Абдуллаев В., Хоксор ва Нишотий, Самарқанд, 1960;
  • Ўзбек адабиёти тари-хи |5 ж.ли], 3-ж., Т., 1978;
  • Танланган асарлар, Т., 1960;
  • Ҳусн ва Дил, Лирика, Т., 1967.

Манбалар

  1. ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 

Ҳаволалар