Nistagm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нистагм (юн. нистагмос — мудроқ) — кўз соққасининг беихтиёр кетма-кет (тез-тез ва суст) ритмик ҳаракат қилиши. Кўз соққасининг ҳаракатига қараб горизонтал, вертикал, диагонал, аралаш ва айланма Н. фарқ қилинади. Н. кўпинча икки, баъзан бир кўзда бўлади. Соғлом кишилар, Мас, кўз олдидан тез ўтаётган нарсани кузатганда танани тез у ёқ бу ёққа бурганда, қулоққа иссиқ ёки совуқ сув қуйганда Н. пайдо бўлиши физиологик ҳолат. Кўз мускули фалажи, лабиринтит, истерия, интоксикация, марказий нерв системаси ва мия касалликлари, шунингдек, туғилганидан бошлаб хира кўра-диганларда патологик Н. кузатилади. Ноқулай шароитда ишлайдиганларда (кон ишчилари) кўпроқ касбга алоқа-дор Н. пайдо бўлиши мумкин.
Давоси Н.га сабаб бўлган касалликни даволашдан иборат. Н. касбга алоқадор бўлса, бемор бошқа ишга ўтказилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |